O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Огох бўлинг аёллар!

Огох бўлинг аёллар!
133 views
22 August 2013 - 14:19

Британияда чоп этиладиган “The Sunday Times” газетасида чиққан  мақола сарлавхаси “Ўзбекистонда аёллар алдаб бичилмоқда” деб аталади. Газета мухбири Марк Франкетти олиб борган тадқиқот ўзбекистонда яшовчи  бир неча аёлларнинг кўрсатмалари асосида ёзилган. Муаллиф Ўзбекистонлик дехқоннинг рафиқаси 28ёшдаги Гулбахор Завидованинг мисолини келтиради. У бир неча ой бола кўришга уриниши ортидан касалхонага мурожаат қилганида шифокорлар унга бичилганини айтишган. Гулбахор журналистга шифокорлар ундан розилигини сўрамай бичишгани ва энди хеч қачон фарзанд кўра олмаслигини билган эри уни ташлаб кетганини айтган.“Хар куни йиғлайман, нималар қилиб қўйишганини билганимдан кейин дахшатга тушдим. Бундай жирканч нарсани нимага мендан сўрамай қилишди?”- дейди Гулбахор.

Инсон хуқуклари гурухлари Гулбахор каби минглаб аёллар розилиги сўралмасдан стерилизация қилинганини ва бу чорани амалга оширишни шахсан И.Каримов буйруқ берганини айтишади.

Бу мамлакатда қийноқ қўлланилиши нормал ҳолат саналади.

“Менга ҳам квота берилганди. Ойига тўрт аёлни стерилизация қилишим керак эди”, дейди у.Яна тиббиёт соҳасида ишлайдиган бошқа икки манбага кўра, Ўзбекистоннинг қишлоқ минтақаларида вазият жуда абгор.

Шифокорлар босим остида қолишган.Бир гинеколог ойида саккиз нафаргача хотин–қизни бепушт қилиши керак.

Яна бир айнан шундай бичилган аёллардан бири: ”операциядан сўнг мени бичишганини айтишди. Тўхтамай йиғладим. Улар мени алдашди, менга ҳайвондек муносабат қилишди” дейди.

Каримов режими одамларни хайвонлардек қилиб қўйди. Уларнинг ўз хуқуқлари кундан кун баттарроқ поймол этила бошланди. Каримов халқи устида нимани хохласа ўшани бемалол қиляпти, одамлар билан эса хисоблашмайди!

Стерилизация хақида билишгандан кейин аёллар қўрқиб уйда туғиш холатлари кўпайди, бу эса ўз навбатида яна бир қатор касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Яна бир аёл, 26ёшли Хидоят Мўминова эса стерилизация қилингандан кейин унинг тухум йўлларида ўсимта пайдо бўлган.

“Улар мени зудлик билан жаррохлик амалиётига рози бўлишим учун қўрқитишди. Мен хайрон бўлдим, чунки хеч қандай оғриқ ва шикоятим йўқ эди. Операциядан кейин мени бичишганини айтишди. Тўхтамай йиғладим, улар мени алдашди,”- дейди у.

Мақолада айтилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси уч йил аввал Ўзбекистонда аёлларнинг  мажбуран бичилиши “кенг тарқалган”ини хабар қилган. БМТга кўра, Ўзбекистонда туғиш даражаси Каримов президет бўлгандан кейин кескин тушиб кетган. Совет Иттифоқи даврида хар онага 4.4 фарзанд тўғри келса, Каримов президентликни қўлга киритиши ортидан бу кўрсаткич 2,5га тушган.

Ўзбекларда кўп болали оилага эга бўлиш маданият ва анъананинг ажралмас қисмидир.

Катта оила ҳам обрў ва ҳам муваффақият рамзи саналади. Каримовнинг режалари эса ўзбек миллий қадриятларини кескин поймол этмоқда.

Махфий стерилизация дастури

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбага кўра, бу махфий стерилизация дастуридан мақсад Ўзбекистон аҳоли ўсиш даражасини назорат остига олишдир.

“Ҳар йили бизга бир режа беришади. Ҳар бир шифокорга қанча аёл ҳомиладорликдан сақлайдиган воситалар билан таъминланиши кераклиги ва яна қанчаси бичилиши шартлиги айтилади”, дейди Тошкентдаги гинекологлардан бири.

Аҳоли сонини назорат қилиш

2010 йилда Эксперт Ишчи Гуруҳи етти ой мобайнида тиббиёт профессионаллари ўртасида сўров ўтказган ва ўшанда 80000 стерилизация ҳолатининг далилини қўлга киритган.

Стерилизация ҳақидаги илк маълумотлар 2005 йилда пайдо бўлган, ўшанда Гулбаҳор Тўраева ўзи ишлайдиган Андижон шаҳри шифохонасининг ўликхонасига ёш, соғлом аёлнинг бачадони келтирилганини қайд этган.

200 аёлнинг ўз бачадонидан айрилганининг далил-исботини қўлга киритган Гулбаҳор Тўраева раҳбарларидан изоҳ талаб қилади. Аксинча, унинг ўзини ишдан ҳайдаб юборадилар.

2007 йилда Тўраева хоним мамлакатга мухолифат адабиётини контрабанда йўли билан олиб киришда айбланиб маҳкамага тортилади. Бошқа кўплаб инсонлар сингари Гулбаҳор Тўраева ҳам аёлларни бичиш ҳолатлари ҳақида интервью беришдан бош тортди, у ўзининг ва фарзандларининг келажагидан қўрқишини айтди.

2007 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ҳам Ўзбекистонда аёлларнинг ўз ихтиёрларига қарши стерилизация қилинганлари ва бачадонлари боғлаб қўйилганлари ҳақида хабар қилган ва шундан сўнг мамлакатдаги мажбурий стерилизациялар сони камайгандек кўринган.

И.Каримов эса уялмасдан 2012 йилни Ўзбекистонда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилган.

“Ўзбекистон учун фақат рақаму-халқаро ўринлар муҳимга ўхшайди. Менинг фикримча эса, бу ҳақиқатга эмас, қандайдир ҳисоботга таянишга муҳтож диктатуралар учун типик ҳолат”, дейди Human Rights Watch вакили Стив Свердлоу.

“Ғарб билан муносабатларида Каримов шунга эришдики, инсон ҳуқуқларини топтагани учун ҳеч қандай жазо чораси кўрилмайди. Гап инсон ҳақларига бориб тақалса, сукунат чўкади. Мажбурий стерилизация ҳақидаги хабарлар бу сукунатни бузишга даъват қилади”.

Каримов эса яқин йиллардан буён давлатни ўзи ушлаб қолиш ниятида қийноқларни янада кучайтирди, бошқа инсонлар хаётидан эса шунчаки ўз мақсадлари учун қурол сифатида фойдалана бошлади. Ўзининг буюк орзуси, яъни қизи Гулнорани ўз ўрнига президент қилиш йўлида зўр бериб харакат қиляпти. Содда халқ эса унинг найранглари остида қўғирчоққа айланган.

Чарос.