O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оллоҳ суйган бандасини асрайди

Оллоҳ суйган бандасини асрайди
129 views
05 January 2014 - 21:48

images (4)“Шимолий Корея раҳбари ўз поччасини итларга ем қилдирди”
Uzbek.fm онлайн радиосида бу хабарни эшитар эканман кеча тунда бир ватандош дўстимни сўзлаб берган хозирги кунларда содир бўлган ҳикоясини эслаб қолдим.
Бизнинг замонамизда яқин ўтмишда ислом дунёсида танилган бир Олимни жазаломоқчи бўлиб қамоқхонага ташлашибти. Сўнг эса уни қийнаб азоблаш учун қопағон оч итга талатишни режалаштиришибти.
Шу қамоқхонани қўрқлайдиган итлардан энг бахайбат қопоғон итни танлаб шу итга бир неча кун овқат бермасдан сақлашибти.
Олим сақланаётган камерасига киритиш учун қамоқхона йўлагига итни олиб киришганда гох – гохида махбусларни талаб махбуслар хидига ўрганган ит махбуслар ҳидини туйгач бор кучича хуриб, ёпиқ бўлган камераларга ўзини уриб отила бошлабти.
Қамоқхона ходими Олимни камаерасига хар томонга ташланиб, хураётган бахайбат қопағон оч итни киритиб бўйинтуруқни ечиб камера эшигини қулфлабди.
Бу каби тамошалардан бахра олиб ўрганган қамоқхона бошлиғи ва бошқа ходимлар итни қандай қилиб Олимни талашини томоша қилиш учун камерани махсус кузатиш тешиклари сари томошага шошилибти.
Бутун қамоқхонани бошига кўтариб хураётган ит камерага отилиб кириб Олимдан бир неча метр нарида қўқисдан тўхтаб қолибти. Қамоқхона ходимлари кутганларидек олимга ташланиш ўрнига аксинча камерани бир бурчига бориб Олимга қараб думини қисиб тураверибти.
Итдан бу каби ҳаракатни кутмаган қамоқхона бошлиғи ва ходимлари эса бир оз ажабланиб ит бари бир итлигини қиладида деб итни камерада бир неча кунга оч қолдиришга қарор қилишибти.
Қамоқхона қонунига асосан Олимга қамоқхонада тайёрланган таъомни бериб кузатиб қарашса Олим ўзига берилган таъомни ярмини еб ярмини оч итга берибти. Оч ит эса Олим берган таомни емасдан аксинча ўзига узатилган таомни оёқлари билан суриб Олимга қайтариб берибти.
Бу холни бир неча кун кузатган қамоқхона ходимлари Олимни оч қўпағон ит таламаслигига амин бўлиб итни камерадан олиб чиқишга қарор қилишибти.
Олимни камерасидан итни олиб чиққан қўриқчилар итни йиғлаб, кўзларида шош қатор ёш оқаётганини кўрибтилар.
Бугун бизнинг замонамизда содир бўлган бу воқияга ажабланиш билан қарашимиз керакми? Бу Оллохни мўжизаси нимадан ким буни айта олади? Оллох ўзини суйган бандасини одамларни талаб ўрганган итидан қандай асради?
Бу саволларга жавоб имонлилар учун қанчалик осон бўлса имонсизлар учун ажабланарлидир.

Дустназар Худайназар