O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Отажоним, мени сотманг, уяламан

Отажоним, мени сотманг, уяламан
131 views
20 July 2013 - 17:18

(Ўтган аср дафтаридан бир шеър)

“… Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати. диктатор Ислом Каримовнинг большевик – “бошизм” йўналишида олиб бораётган сиёсати туфайли мамлакат аҳолисининг 80 – фойизидан ортиғи қашшоқликдан паст даражада кун кўраябди. Кўплаб оила бошлиқлари ўз оилаларига нон топиб бераолмаётганларидан номус қилиб,ўз жонларига қасд қилишга мажбур бўлаётирлар.Кўплари эса ўз фарзандларини сотиш учун бозорларга олиб чиқаябдилар”… (Мустақил ахборот маркази хабарларидан. 1995 йил).

Мен бу шеърни ёзиб, биринчи бор эълон қилганимда, ҳукумат “сайроқи тўтилари”гина эмас, ҳатто баъзи ўзини мухолифотчи кўрсатишга уриниб юрганлар ҳам мени “ҳаддан ошириб юборибсиз”да айблашганди. Лекин кейинги рўй берган воқеалар менинг ҳақлигимни кўп маротаба тасдиқлади. Бугунги кунимизда ҳалқимиз ва мамлакатимиз аҳволида ўзгариш борми?
… Балки бордир. Аммо ижобий томонига эмас, Фақат салбий томонига фожеали ўзгаришлар бўлаётганини ҳечким, ҳатто ҳукуматпараст “тўтилар” ҳам инкор қилолмай қолаябдилар…

* * *

Энди кимга суяламан, отажоним,
Мени сотманг, уяламан, отажоним.
Қўлим тутиб олиб чиқманг бозорларга,
Яҳшиси мен бориб ётай мозорларга.
Курмак пишса – курмак териб келтираман,
Тоққа чиқиб, ғўрак териб келтираман.
Мени сотманг, уяламан, отажоним,
Энди кимга суяламан, отажоним…

Истасангиз, майли, йўлда ушоқ терай,
Кузда чиқиб, далаларда мошоқ терай.
Нон талашиб уришмайман укам билан,
Пиёз ўтоқ қилай чиқиб опам билан.
Мени сотманг, уяламан, отажоним,
Энди кимга суяламан, отажоним…

Давлат шундай дейсиз… энди ўламанми,
Тирик етим, насибасиз бўламанми…
Ўлсам майли, бағрингизда жон беройин,
Пичоқ беринг, шу давлатни сўйворайин.
Кўзингизнинг ёшин артиб қўяй ўзим,
Мен чидайман тўймаса ҳам майли кўзим…
Отажоним, мени сотманг, уяламан,
Отажоним, энди кимга суяламан…

Ёдгор Обид