O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Очиқ хат!

Очиқ хат!
119 views
03 September 2013 - 13:10

Ўзбекистон Республикаси президенти
Ислом Каримовга
Фуқаро Мехрибон Қадамовадан

images (5)Хурматли Ислом Абдуғаниевич!

Шу хатим орқали Сизга очиқ мурожаат қилишга мажбур бўлганим сабаби, сал кам уч йилдан буён ноҳақ тухмат орқали бузилган инсонийлик ва фуқаролик ҳуқуқларимни тиклаш учун курашиб, биронта ҳақиқат топа олмаганимдадир. Менинг кўп сонли: Сизга, прокуратура , суд ва бошқа барча давлат идораларига қилиб келаётган мурожаатларим ҳамон хеч қандай жавобсиз қолиб кетмоқда. Мен олий маълумотли ва юксак малакали ўқитувчиман. Мендай инсон қонун йўли билан, яна бир бор таъкидлайманки фақат Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида курашиб биронта ижобий натижага эриша олмаса, оддий кам билимли халқ қандай қилиб ўз ҳуқуқини химоя қила олади?? Кеча мустақилликнинг 22 йиллигига бағишланган тантанада сиз минбардан туриб: “ мен халқим учун жонимни хам беришга тайёрман “ дедингиз. Бу албатта жамоатчилик олдидаги нутқ.

Мен эса Сизнинг шу гапларингизга ишонишни ва амалда исботлашингизни истайман. Яъни демоқчиманки мени Ўзбекистон фуқаросининг ноҳақ бузилган ҳуқуқларини тиклаб, мени ўз фаолиятимга , яъни инглиз тили ўқитувчиси вазифасига қайта тиклаб, бу ноинсоний ҳаракатни, шу нуқтаи назар билан айтганда, жиноятчиликни жазоланилишини сўрайман. Сизга хурмат билан

Мехрибон Қадамова 
Тошкент шаҳри
Яккасарой туман Бошлиқ мавзеси 5 уй 89 хонадон.
Тел 2501751 9125017
2 сентябрь 2013 йил.