O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пахтачи тумани ҳокими ўзгартирилди

Пахтачи тумани ҳокими ўзгартирилди
123 views
07 February 2014 - 10:31

images (2)

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳоким ўзгарди. Бу ҳақда, Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Халқ депутатлари Пахтачи тумани кенгашининг 5 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида депутатлар туман ҳокими Ҳусниддин Жўраевнинг ваколатларини муддатини аввал тугатиш масаласини кўриб чиқишди.

Сессияда иштирок этган Самарқанд вилояти ҳокими Зоир Мирзаев туманнинг ижтимоий-иқисодий ривожланишида бир қатор камчиликлар кўзга ташланаётганини қайд этиб ўтди. Жумладан, «пахтачилик соҳасида тўпланган шон-шуҳрат кейинги йилларда пасайиб кетмоқда», 2013 йили тумандаги 62 та фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажаролмаган.

Янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мониторинги тизимли равишда юритилмаяпти. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг иши қониқарсиз ташкил қилинганлиги натижасида соҳада жиддий камчиликлар кузатилмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳусниддин Жўраев Пахтачи тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу вақтгача вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий очиқ акциядорлик жамияти раиси лавозимида ишлаб келган Камолиддин Қурбонов, вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Пахтачи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

kun.uz