O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

И.Каримовнинг таъсири сусайиб бораётир

И.Каримовнинг таъсири сусайиб бораётир
136 views
23 July 2013 - 13:27

“Олмазор тумани прокурори жиноятларни яширмоқда”
номли  мақолага қўшимча изох

Олмазор тумани прократурасининг тумандаги жиноятларни қўллаётгани  ташкилотлардан пораларни… очиқдан-очиқ талаб қилишаётгани хақида қуйида мисоллар тасдиқлайди.

2012 йил куз ойида Тошкент шаҳар Олмазор туман Халқ таълими (туманда ҳеч бир мактаб йўқки хар ойда мактаб-синф ремонти… фонди ниқобида пул йиғими, хатто ота-оналар кенгашининг сохта ишланган мажлис баённомаларини рўкач қилиб мажбур-зулм қилишади) мудири Мухайё Саидовна ўқитувчилардан пахта учун пул йиғиб. ўзида олиб қолган. Унинг бу иши бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлса-да, ҳомийси туман прокурори К.И.Таджиқуловнинг кўмаги ҳисобига иш “бости-бости” қилинади. 2013 йил бошидан у Тошкент шаҳридаги 159-мактаб директори лавозимига тайинланади.

Олмазор туманида жойлашган имконияти чекланганлар 102-мактаб интернатида бухгалтер Сотиева Мактуба ҳодимларга ойлик маош беришда икки хил ведомост ишлатмоқда. Улардан биттаси ҳақиқий бўлса, икккинчи сохта ҳисобланади. Сохта ведомостда ойлик маош ҳақлари камайтирилган ҳолда ҳодимларга имзо қўйдирилади. Ҳақиқийсида эса ойлик маош рақамлари ўзгартирилиб, ҳодимларнинг ўрнига сохта имзолар қўйилади. Кассир Ҳамида исмли аёл билса-да, буни маълум қилишга қўрқади (нима порани олаётган прократурага айтадими). Ҳодимларнинг ойлик иш ҳақлари банкдан ўз вақтида олинсада, ҳодимларга икки ҳафтадан сўнг тарқатилиш ҳолатлари содир бўлмоқда. Бу вақт оралиғида ушбу пулдан нималарда… фойдаланади. Прократура текшируви холатида (2013 йил 15 июль) ҳам аҳвол шундайлигича қолмоқда. Гўёки ойлик маошлардан ўғирлаган пулларни прокуратурага “туҳфа”… сифатида беришади, шекилли.

Олмазор тумани худудида жойлашган Тошкент шаҳар 1-сон сил касалликлари клиник шифохонасида Бош шифокор Якуббеков Т.Ю., Бош иқтисодчи Мурашкина Людмила Владимировна ойлик маошларни талон-тарож қилиб, прокуратура томонидан Июль ойида бир неча миллионлаб камомат аниқланган сўнг ўрнини гўё “Прократура 88 миллион сўмга (авваллари  долларда эди)  жарима қилди”, деб шифохона ҳодимларидан ёппасига пул йиғиш ишлари 2013 йил 20-июлдан бошланди. Масалан, врачлардан 300 минг сўм, ҳамширалардан 125 минг сўм, санитаркалардан эса 75 минг сўм миқдорида пул бериши белгиланди.

Тошкент вилояти Зангиота тумани М.Фозилов жамоа хўжалиги худудида томорқа ерларни талон-тарож қилиниб, одамларга ноқонуний сотиш ишлари амалга оширилган. Бу ишга Ўзбекистон қаҳрамони Позилов Искандарни (унинг қайниси Норхўжа Олмазор туманида Халқ таълими мудири бўлиб ишлаган бўлиб, ҳозирда 326-мактаб директори) аралаштирган ҳолда Олмазор тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Ҳакимович  бош-қош бўлади. Бу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлсада, Олмазор тумани прокурори К.И.Таджиқулов аралашуви ҳисобига “бости-бости” қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевнинг жияни, Эгамбердиева Зарифа илгари Олмазор тумани прокуратурасида К.И.Таджиқулов қўл остида прокурор ёрдамчиси вазифасида ишлаган. Кейинчалик у Тошкент шаҳар прокуратурасига ишга ўтади.

Одамлар йиллар давомида меҳнат қилиб, бир қарич ерга зор бўлган бир пайтда айрим раҳбарлар 5-6 Уй-жой,дачаларга… (гектарлаб) осонлик  билан эгалик қилишмоқда. Уй-жой учун ер участкалари ажратиш тўғрисида  оддий фуқаролар учун ҳам қарорлар чиқарилган бўлса-да, уларга берилмай ИИВ, прокуратура… ҳодимларига” арзонгаров” сотиб бўлинган.

Масалан, илгари ИИВда жиноят ишлари Бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган  генерал Тошмуҳамедов Қобил тасарруфида 4Х6 норма=24 сотих Уй-жой ер (Носир Исмли “малаги”бошқаради) (М Фозилов ж.х. “Ислом Бахромов “ номли махалла 3-тор кўчасида) мавжуд. Вахоланки, унинг 5-6та квартира, дачалари… ҳам бор. “НУР” Агрофирмаси рахбари (яқинда ерларни сотгани учун қамалиб чиққан) Баходир Боймухамедовнинг бир неча ер майдонларини ўз тасаруфига (бошқа кимсалар номига хужатлаштирган) олган.

Прократура очиқ поралар талаб қиляпти (мудати ва валюта ёки сўмдалиги белгилаб) акс-холда “ахволини танг”… қилишади. СУД ва Прократурадагилар Хақиқий вазифаларини аллақачон “унутганлар…” .

Аксарият Давлат рахбарларининг ўзи  қуйи бўғинларда очиқдан-очиқ ўғрилик талон-тарожликни авжига чиқарганлар,Хаттоки фуқароларни ўлдириб… юборишаётгани билан хам хеч кимнинг иши йўқ.

Афтидан Давлат мулозимлари БМТни… хам “сотиб” олишган кўринади.

1.ЎзХДП; 2.АДОЛАТ; 3.Миллий Тикланиш; 4.УзЛиДеП “ПАРТИЯ”ларни боқиш хам “ХУКУМАТ…  КАСАБА” қўмитаси буйруғи… билан мехнаткаш халқ бўйнига юкланган.

Раҳмат Қўчқоров