O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Прокурор Кристер Петерссон: Ажабланарли қарор

Прокурор Кристер Петерссон: Ажабланарли қарор
131 views
26 July 2012 - 11:16

Прокурор Кристер Петерссон ҳозир таътилда, хорижий давлатларнинг бирида дам олмоқда. У суд қароридан “Остерсунд постен” газетаси қўнғироқ қилгандан сўнг хабар топди.

– Менинг фикримча, бу ажиб қарор, чунки мен вазият ҳақида етарли даражада изоҳ бергандим. Бу эр-хотинни озод бўлишларни  кенг маънода тушунар эдим, чунки уларни ёмон нияти  йўқ эди, дейди у.

Суд ўзбекистолик эр-хотиннинг Стромсундга қилган сафари борасидаги прокурор ҳикоясини мисол келтириб, буларнинг бу ҳаракати  суиқасд учун киллерга катта ёрдам бўлганлигини, аммо бу маълумотлар бир-бирига қарши ва ишонарсизлиги ҳақида тўхталган.

Шунингдек, суд прокурор томонидан мусодара этилган мобил телефон (гумонланувчилар Стромсундга сафар чоғи бу телефондан фойдаланган) ичидаги маълумотларни суд жараёнида кўрсата олмаган.

Суд қарорининг бошқа бобларида ҳам прокурор танқид остига олинади. Масалан, аёл Россиядаги акаси танишига ёрдам бериши хақида илтимос қилганлиги ҳақида қаттиқ  туриб олса, прокурор бунга шубҳа билан қарагани, бунинг ўрнида айблов томони аслида бу телефон рақамининг эгаси ким эканлигини аниқлаши лозим эди деб ёзади судья.

Яна бошқа мисол – бу жиноят жойида топилган тўппончадир. Прокурор суиқасдни амалга оширишда айнан шу тўппончадан ўқ отилган ё отилмаганлиги борасида ҳеч қандай текширув ўтказмаган ва бунга изоҳ ҳам бермаган.

–Унда изоҳ беришдан олдин  мен биринчи  суд қарорини  ўқишим керак, – дейди Кристер Петерссон “Остерсунд постен” мухбирига.

 

Остерсунд постен газетасидан

Тўлқин Қораев таржимаси