O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пул – Мотор

Пул – Мотор
886 views
30 June 2021 - 22:28

Одамлардан хато ахтариб, соғ-у сўлига туҳмат ва ҳақоратлар ёғдираётган “мустақил журналист” Бобомурод Абдуллаев ўзи ким? Бу саволга кўпқиррали, кенг жавоб бериш мумкин. Аммо мен ушбу мақолам билан бу шахснинг фақат бир-икки инсоний жиҳати ҳақида тўхталмоқчиман. Адабиёт ихлосманди ва матбуотни татбиқ этиб бораётган бир инсон сифатида, мен Бобомурод Абдуллаев (бундан кейин қисқа Б.А.) ҳақида биринчи марта Муҳаммад Солиҳнинг: “Б.Абдулла – “Усмон Ҳақнзаров” тахаллуси остида Каримов режимини фош қилган фидокор журналист” деган эълонидан сўнгра танидим.

У қамалганда биз ёшлар Муҳаммад Солиҳнинг ташвиқи билан Б.А.ни қўлловчи постлар ёзганмиз, файсбукда. Унинг суд жараёнини яқиндан кузатиб борганмиз. Масалан, судда унинг “поделниги” сифатида судланаётган Салаев деган кимса, Б.А. га ҳужум килиб, “Бобомурод менга хотинимни ўлдириш учун киллер ёллаб беринг” деб илтимос қилди, деганда биз “поделник”ни ернинг остига киритгудай сўкканимиз ёдимда. Ҳолбуки, энди у кимсанинг ҳақ эканлиги ўртага чиқаяпти. Малоҳат Эшонқулованинг ёзишича, Б.А. айни “вафосиз хотинини ўлдиришга “киллер” топиб беришни сўраб, устоз Муҳаммад Солиҳга ҳам ёлворган экан бу “мустакил журналист”. Б.А. Муҳаммад Солиҳга ва бошқа таниқли ёзувчиларга ҳужум қилиб, улар ҳақда куракда турмайдиган ёлғон ва туҳматларга тўла видеолар тарқатаётган бу кимсанинг руҳий соғлиги жойида эмаслиги сезилиб қоляпти. Бировларнинг хатосини тафтиш этадиган одам аввал ўзи хатосиз бўлиши керак. Аҳлоқ ўргатувчиси аввал ўзи аҳлоқли бўлиши лозим. Ўтган кунги мақоламда Б.А.нинг собиқ сиёсий маҳбус Солижон Абдурахмондан 600 доллар олиб қайтариб бермаслик учун ҳар хил баҳоналар уйдираётгани ҳақида ёзгандим. Бу мақолани Солижон ака ҳам ўқибдилар ва менга “Б.А. мендан 600 эмас, 800 долар олган, у ҳақда одамлар ҳеч нарса билмайди, унинг кимлигини вақти келиб айтамиз” деб ёзибди.

Мен Солижон акадан: “Б.А. ҳақда батафсилроқ фикр беринг”- деб илтимос қилдим, у ҳам менга қуйидаги хат-ҳужжатни юборди:

Солижон Абдураҳмоновнинг ЭРК Бош Котиби Отаназар Орифга ёзган мактубини келтираман (мактубни шахсан С. Абдурахмонов юборди):

Salijon, [10.06.21 15:34] (Файсбукнинг “Messenjer” каналидан)

Ассалому-алайкум, Отаназар ака.

Рўзалар билан ҳорманг.

Бугун Муҳаммад Солиҳнинг “аудиоёзуви” деб қўйилган овозини интернетда кўрдим. Бобомурод ҳозир Берлинда. “Репортёры без границ” таклифи билан келган. Камина ҳали кўришганим йуқ, истак билмагани учун. Раҳбарият бир-икки марта, “кўришасизми?”, деб сўраганди “йўқ” дедим. Шу билан бирга , телефон рақамини ҳам бермоқчи эдилар, “зарурати йўқ” дедим. Ўша 2006 йилдан буён у бермаётган 700 доллар ҳақида мақола қиладиганлигимни айтдим уларга. Бундан икки йилча олдин 2019 йил августида келганимда Берлинга “Репортёрлар”да давра суҳбати бўлди. Ўшанда учрашув қатнашчиларидан бириси “Бобомурод Абдуллаевга муносабатингиз қандай?”- деб сўради. Камина: “Бабамураду Абдуллаеву не верю ни по одному пункту”- деб жавоб бердим.

Бошка гап бўлмади, бор-йуғи шу бир гап, бир жавоб. Улар ҳам бошқа сўрашмади. Ўтган йил августидан бери шу ерда, Берлиндаман. У ҳақда энди албатта, ёзишим керак. Унга “президент уйи” беришганда, белги сифатида комментарий қилгандим: “Агар ўша 700 долларни бермасангиз, Президент Мирзиёевга мурожаат қиламан, уй бердингиз, менга бермаётган 700 доллар қарзини ҳам берсангиз”- деб. Аммо, Бобомурод бу огоҳлантиришни тушунмади. 15 йилдан бери бу ҳақда ошкора қилмаганим, Сизларга ҳурматим юзасидан, умум ишга зарари тегмасин, деган андиша эди. Энди бошқа кутиб туришим ўринсиз. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, уйингизда, чертагингиз тагида учовимиз учрашиб қолганимизда ўша пулларни сўраганим ва Бобомуроднинг: “Спонсорлар юбормаяпти” дегани, каминанинг эса: “Юбормаётган бўлса, кимлар эканини, манзилини айтинг” деганимда Бобомуроднинг ҳеч нарса гапирмаганини биласиз. Бундай ҳолатларни эсдан чиқарган бўлишингиз мумкин эмас. Шу боис, каминага ўша гаплар бўлганлигини тасдиқласангиз. Биласиз, олдин сизга бир-неча марта ёзганимдек, гап пулда эмас. Кун ўтиб турибди, Худога шукур. Аммо, ҳолатга ойдинлик киритиш бошқаларга сабоқ бўлиши заруратидан.

Сизга самимий ҳурмат билан, жавобингизни кутиб, Солижон”.

Мен бу воқеа оркасидаги тафсилотларни ўргандим. Гап шундаки, 2005 йили Норвегиядаги Инсон Ҳуқуқлари ташкилоти “мустақил журналист” Б.А.га мустақил интернет газета чиқариш учун 14 минг АҚШ доллари атрофида грант беради. Бу грант Осло шаҳрида яшаётган сиёсий қочқин Мақсуд Бекжон воситасида, унинг кафолати билан Б.А. га олиб берилади. Б.А. бу грант асосида “Озод овоз” деган интернет газета чиқара бошлайди. Мана шу газета чиқишида Б.А. содир этган коррупциянинг қурбонларидан биттаси Солижон Абдураҳмонов экан.

Б.А. ҳақидаги кўп воқеалар бу шахс учун пул, моддий манфаат ҳамма нарсанинг устида эканига гувоҳ бўламиз.

Унинг ҳукумат берган битта квартира учун шунча йил яхшилигини кўрган одамга бирданига туҳмат қилабошлади.

Унинг: “Хотинимдан ажралсам, суд икки хонали квартирамни олиб қўяди”- деб хотини билан ажрашиш ўрнига уни ўлдириш учун “киллер” ахтариши эркак киши учун энг тубан номуссизликдир. Агар балки Муҳаммад Солиҳ йиллар давомида қилгани каби унга доллар юбориб турса эди, балки Б.А.унга ҳужум ҳам қилмасди. Ҳамма гап ПУЛда.

Албатта, Муҳаммад Солиҳнинг душманларининг унга қарши кин ва нафратига сабаб фақат моддий эмас, аҳлоқий ва маънавий ҳамдир. Бу душманларнинг жуда кўпчилиги Муҳаммад Солиҳдаги мустақил руҳни кўролмайдилар. Унинг 35 йилдир зулмга қарши кучлар тенг бушлмаган курашда чекинмасдан ўз йўлида давом этаётгани унинг душманларида катта ҳасад уйғотади. Ҳасад ҳам унинг душманларини ҳаракатга келтирувчи катта мотор. Бу хусусда туғридан бўлмаса ҳам “Императив” китобида ишоратлар бор. Бу энди бошқа мақоламнинг бошқа бир мавзуси бўлажак, иншаАллоҳ!

Раҳмиддин АБРАЕВ