O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Раҳмиддинга озодлик!

Раҳмиддинга озодлик!
686 views
19 August 2021 - 11:15

Бугун интернетда кўзим тушган биринчи хабар- Раҳмиддиннинг қамалгани ҳақидаги хабар бўлди. Ичимдан тўкилдим. Нимадир дея оғиз жуфтлашга ҳам ҳушим келмади.

Раҳмиддин доим ўзини эмас атрофидагиларни асрар эди. Дунёқараши кенг, дадил, ҳурриятни севувчи, бунинг учун жонидан ҳам кечишга тайёр шоир йигит У.

Ҳозир қандай аҳволда экан деб ўйлайман, оиласи, фарзандлари ҳолатини тасаввур қилолмайман.

Сиёсат яна бир ёш шоирнинг айтажагини, демоқчи бўлганини, орзу ва ниятини қулфлади. Адабиёт эса ҳали ҳам уйғонгани йўқ.

Аммо, Раҳмиддинга бўлган меҳрлар уйғоқ, уни қўллайдиган юраклар уйғоқ. Биз уйғоқмиз. Раҳмиддинга озодлик деймиз!!!!!

Farzona Zayid

Манба: Facebook.com