O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рус миллати бизга эл бўлмайди

Рус миллати бизга эл бўлмайди
135 views
23 April 2014 - 13:23

ruslar bizga millat bo`la olmaydiАссалому алайкум! Азиз ватандошларим ўн сакиз минг оламни яратган Аллоҳ доимо ўз бандаларига муждалар йўллаб келажакдан огоҳлар бериб турган бугунги кунда Украина мисолида бизга келган муждани кўриб кўрмасликка ва сезиб сезмасликка олиш биз учун катта мусибатлар олиб келади.

Дини бир бўлиб, шу бугунгача ёнма ён туриб не не курашларда кўксини тутиб Россияни ҳимоя килиб келган миллатга нисбатан бугунги кунда қилинаётган муносабатни кўриб турибсиз. Динимиз ва тилимиз ҳамда менталитетимиз оловга солиб қоврилса хам қирқ кечаю қирқ кундуз қайнатилса ҳам бир-бирига асло қўшилиб кетмайдиган рус миллати бизга эл бўлмайди.

Рус давлати бугунги кунда замонавий яшашда ўзидан ортиқ бўлган Украина халқини оёғидан тортиб ривожланишига йул қўймасликка ҳаракат қилар экан бизларга эса ҳеч қачон имкон бермайди, шу билан бирга ўзи ҳам ривож топмайди.

Тўғри, тан олишимиз шарт, бугунги кунда Россия кучли давлат, унинг ҳарбий салоҳиятига тенг келадиган давлат деярли йўқ. Аммо бу дегани Россия билан курашиб булмайди дегани эмас. Ўн саккиз минг оламни яратган яратгувчи учун Россияни кунпаякун қилиш сиз билан менинг семечкани чаққанимиз каби бир дақиқалик ишдир.

Аввалом бор Россиянинг қувватига қувват қўшувчилар бу асосоий оғир ва қора ишларни бажариб келаётган мардикор ўзбеклардир. Россияда муҳожирликда юрган ватандошлар ён атрофингизга боқингчи, нимани кўрасиз алкаш ва ярим яланғоч ибосиз шайтоннинг малайларидан бошқа нимани кўрасиз???

Бугун россияпарас булиб қолган ватандошлар кўзингизни очинг, бугунки кундаги умумий ривожланишни Россия ҳукумати қилаётгани йўқ, улар аксинча барча ривожланувчиларнинг оёғига тушов бўлмоқдалар.

Аслида бизнинг президент И.Каримов тўғри ва халқчил замонавий сиёсат олиб борганида эди, биз бугунки кунда Россияда муҳожир эмас балким руслар бизда муҳожир бўлиб юришарди.

Эслаб кўрсангиз СССР деб аталмиш давлатда биз ўзбеклар яшаш учун ёки ишлаш учун Россия томон талпинмаганмиз. Бир замонларда ҳар хил қурилишлар ташкилаштирилиб ҳашарга ёки ишга таклиф этиларди, аммо шунда ҳам ўзбек миллати камдан кам ҳолларда ишлашга боришарди.

Шу сабабли ҳам, бугунги кунда Украина фожеасидан, Қирим оккупациясидан тўғри хулоса чиқариш ва келажакда бизда ҳам худди шу каби ёки шунга ўхшаш бошқа шаклдаги замонавий босқинчилик бўлиши табийлигини унутмаслик керак.

Шуни ҳам инкор этмаслик керакки Ўзбекистоннинг бугунги кундаги замонавий технология ва тараққиётдан ортда қолиши Россияга жуда ҳам керак. Шу сабабли ҳам Россия матбуотида ўзбек сиёсати, унинг қолоқлиги ҳақида қисқа ва маъносиз маълумотлар ёзиш билан кифояланади.

Бугун бўлма ҳам эртага бизнинг кун келади, яъни биз ўз йўлимизни Россиясиз бошлаймиз. Бизга Украина сабоқлари етарли хулоса чиқариш учун кифоя қилади, биз ҳам “Ўзбекистонга шарафлар” шиори остида турамиз.

Бугун бўлма ҳам эртага бизнинг кун келади, яъни биз ўз йўлимизни Россиясиз бошлаймиз. Бизга Украина сабоқлари етарли хулоса чиқариш учун кифоя қилади, биз ҳам “Ўзбекистонга шарафлар” шиори остида турамиз.

Мансур Кучли