O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сариқ аждарҳонинг режалари

Сариқ аждарҳонинг режалари
122 views
30 April 2016 - 12:50

photo_98056Ўз вақтида Хитой халқ республикаси раҳбари Цзян Цзэмин Қозоғистон билан транс-чегаравий ҳудуддаги дарёлар сувидан Хитой мафаатлари йўлида фойдаланиш ҳақида маҳфий кўрсатма берган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Хитойдаги собиқ элчиси Мурат Ауэзов “Мегаполис” газетасига берган интервюсида айтган.

Ауэзовнинг сўзларига кўра, Хитойдан унга юборилган маҳфий ҳужжатларда, Хитой яқин вақт ичида транс-чегаравий дарёлар муаммоларини ҳал қилиш нияти йўқлиги ҳақида аниқ маълумот берилган. “Ва бугун хитойликлар бугун Қора Иртишда катта сув омборлари қуриб, Или дарёсини ҳам жиловлаб олишди. Хитой фермерлари катта миқдорда ҳашоратларга қарши дорилар ишлатишади. Кейин эса бу сувлар Или дарёсига оқизиб юборилади”,- дейди мутахассис.

Шунингдек, айнан шу сабабдан бугун Капшагай “ахлатхонага айланмоқда”. “Лекин Қозоғистон жим. Ваҳолангки биз Ҳиндистон ва Бангладеш каби, Хитой билан келаётган сувнинг ҳажми ва сифати борасида келишиб олишимиз зарур”,- деб таъкидлади Ауэзов.

Ауэзов суҳбат давомида, ушбу маҳфий ҳужжатлар нусхаларини Қозоғистон махсус хизматларига берганини, аммо бунга нисбатан ҳеч қандай расмий жавоб берилмаганини айтди.

Жамоат арбоби, Қозоғистоннинг ҳеч қачон на баҳсли ҳудудлар юзасидан ва на транс-чегаравий дарёлар муаммоси юзасидан кескин сиёсий баёнотлар қилмаганлигидан шикоят қилади.

Хитойнинг Қозоғистон борасидаги асосий манфаатлари ҳақида нима деб ўйлайсиз деган саволга, собиқ элчи: “Бугун Хитойга бизнинг нефт ва газимиз керак. Лекин, энг асосийси, унга ўзининг Қозоғистонда оммавий ҳозирлигини қонунийлаштириши зарурроқ. Хитойнинг асосий муаммоси бу аҳолининг кўплиги. Ва Қозоғистонда айтилаётгандан кўра сезиларли даражада кўпроқ хитойликлар мавжуд. Бу ерда хитойликларга нисбатан беҳурматлик ҳақида гап кетмаяпти. Биз ўз ўзимизни ҳурмат қилишимиз ва аввало ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз лозим. Хитой дарсликларида Қозоғистон ҳудудининг бир қисми “адолат юзасидан” ўсиб бораётган Хитойга тегишли бўлиши керак деб айтилади”.

Ауэзов, Хитой кейинчалик Қозоғистон ва Ўрта Осиё ҳудудига ташлаш учун Синцзянда бир кўприк ҳозирламоқда, деб ҳисоблайди. “Ханликларни Хитойнинг ички ҳудудларидан бизнинг чегараларимиз тарафларга оммавий кўчиришлар амалга оширилмоқда. Улар ажойиб шаҳарлар ва йўллар қуришмоқда. Бу миллионлаб одамлар. Уларнинг саноат-қурилиш бригадалари бир сутка ичида Хитойнинг профессионал армияси қисмига айланиши мумкин. Уларнинг умумий сони – бу таҳминан Қозоғистон аҳолисининг бугунги сони билан баробар, ва улар тўғридан-тўғри Пекинга бўйсунишади”, – дея таъкидлади жамоат арбоби.

ЎХҲ хабарлар бўлими