O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Тақсим” майдонидаги воқеаларга муносабатимиз

“Тақсим” майдонидаги воқеаларга муносабатимиз
117 views
11 June 2013 - 11:21

MSСўнгги кунларда Туркияда юз берган воқеаларга муносабатимиз ҳақда саволлар кўпаймоқда.

“Узнюснет” каби баъзи фитначи сайтлар бизнинг гўё “Тақсим” майдонидаги полиция мудоҳалаларига хайриҳоҳ эканимиз хақда ёлғонлар уйдирмоқда.

Бу мавузда бир-икки оғиз сўз айтишни лозим кўрдик.

Туркия бугунларда секуляризм диктатидан эркинроқ бир жамият сари харакат этаркан, муҳим бир тархий босқичдан кечмоқда.

Аслида, “Тақсим” майдонидаги намойишчилар қарши чиқаётган “Эрдўғон авторитаризми” замирида Т.Эрдўғон партиясини 10 йил аввал бош кўтаришга мажбур этган демократик диктатуранинг гени ётибди.

Бу парадокс эмас, изчилликдир. Хатто буни жамиятнинг тараққиёт дилектикаси дейиш ҳам мумкин.

Биз бу воқеаларни мавжуд демократик жамиятда нормал ҳодиса ўлароқ баҳолаймиз.

Биз на Туркия сиёсий режимига, на унинг мухолифларига на қарши ва на-да тарафдормиз.

Биз фақат адолатсизликнинг ҳар қандай турига – ким тарафдан келса келсин – қаршимиз.

Биз зўровонликка – ким тарафидан келишидан қатъий назар – қаршимиз.

Агар полиция тинч намойишчиларга зўровонлик қилса, биз мазлум тараф, “чопулжилар” тарафидамиз.

Агар “чопулжилар” “озодлик” байроғи остида машиналарга ўт қўйса, йўловчиларга ёнаётган бензин шишаларини отсалар, биз бу фитначиларнинг қаршисидамиз.

Туркия дунёнинг энг демократик ўлкасидир. Ва ўша “энг демократиклик” бадалини тўламоқда бугун.

Туркияда кечаётган воқеалар бизнинг бу ердаги мавжудиятмизга у ёки бу шаклда таъсир қилмайди.

Биз ҳукумат каби, унинг мухолифларига ҳам боқиманда эмасмиз. Биз бу ўлкада муҳожирлармиз, меҳмонмиз. Ва бу ердаги ҳатти-ҳаракатимиз ҳам шу мақомга мос шаклда бўлади албатта.

Муҳаммад СОЛИҲ

11.06.2013