O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ТОВУҚ – МУАЛЛИМЛАРНИНГ МАОШИ…

ТОВУҚ – МУАЛЛИМЛАРНИНГ МАОШИ…
161 views
23 June 2012 - 20:42

Норвегиянинг энг нуфузли газеталаридан бири бўлган “Афтенпостен” газетасида Ўзбекистондаги режим танқид қилинган бир мақола чоп этилди, қуйида ушбу мақоланинг таржимаси билан танишасиз. Мақола тепасида учта жўжанинг расми қўйилган бўлиб, расм тагига қўйилган мақола сарлавҳаси “БУ – МУАЛЛИМЛАРНИНГ МАОШИ” деб аталади.” Шу йил апрел ойида, – деб ёзилади мақолада – ўқитувчи ва доктор сингари давлат муассасаларида ишлайдиган ходимларга ойлик маош ўрнига товуқ берилди.

СЕРБЛАРНИКИ ЎЗБЕКЛАРНИКИДАН ЯХШИРОҚ…

Товуқларнинг маош сифатида ходимларга берилиши ҳукуматнинг вилоят ҳокимиятларидан товуқ, тухум, гўшт ва сабзавот етиштириб бериш ҳажмини ўстириш ҳақдаги талабларидан кейин амалга оширила бошлади. Одамларга тарқатилаётган товуқлар серб товуқлари экан, ҳокимият вакилларининг эътирофича, серб товуқлари маҳаллий товуқлардан анча яхшироқ экан. Хусусан, серб товуқлари 2 ой ичида тухум туға оладиган даражага етишар экан.

Ҳукумат маош ўрнига тухум бериш тадбирининг ихтиёрий заминга қурилганини айтаётган бўлса ҳам, бундай “маош” олаётганларнинг кўпчилиги ўзларининг бунга мажбур қилинганларини айтмоқдалар. Айниқса, ҳовлиси йўқ, ўзлари квартираларда яшаётганлар учун бу тадбир катта муаммога айланмоқда.

– Ҳар бир товуқнинг нархи 5 500 сўм(18 крон), бу – маҳаллий товуқ нархидан бир оз қимматроқ. Бу тадбирга ҳеч ким қаршилик кўрсата олмайди, ҳамма уларни олишга мажбур, – дейди ўқитувчи Одил.

КЕЙИНГИ САФАР СИГИР БЕРИШАДИ…

Танқидчилар фикрича, “товуқ ташаббуси” иқтисодий ночорлик мевасидир. Аммо ҳукумат мамлакатда иқтисодий ночорлик мавжудлигини инкор этиб, “товуқ тадбири”нинг иқтисодий жиҳатдан муваффақиятли бир тадбир эканлигини ва шунинг учун ҳам энди бу тадбир бошқа вилоятларда ҳам қўлланилажагини айтмоқда. Ҳатто иқтисодий ўзининг энг юксак нуқтасига чиқиши учун кейинги ойликлар ўрнига расмий идорaлар ходимларига маош ўрнига тирик сигирларни бериш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари энг мудҳиш шаклда оёқ ости қилинаётган бир мамлакатдир. Кўп минглаб одамлар диний экстремизм ҳақдаги сохта айбномалар билан қамоқларга ташланган. “Рейтер” хабарига кўра, жуда кўп маҳбуслар исканжаларга солинмоқда.

ҚАЙНОҚ СУВ ИЧИДАГИ ДИССИДЕНТ

Бундан 10 йилча муқаддам Британиянинг ўша пайтдаги элчиси эътирофича, бир диссидент қайноқ сувга чўктириб ўлдирилган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари берган маълумотларга кўра, 2005 йилда диктатор хавфсизлик хизмати аскарлари адолатсиз қамоқ жазосига ҳукм қилинган мусулмонларга чиқарилган ҳукм қайта кўриб чиқарилишини талаб қилиб, тинч намойишга чиққан 500 та одам отиб ўлдирилган. Ҳукумат вакиллари айтишича эса, ҳалок бўлганлар сони 187 кишини ташкил этади ва уларнинг ҳаммаси диний экстремистлар эмиш.

Американинг Афғонистондаги аскарларига етказиб бериладиган ёрдам йўли асосан Ўзбекистон орқали ўтади.

Норвег тилидан ўзбекчага Мақсуд Бекжон таржима қилди.