O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Украинанинг Мариуполь шаҳрида вазият таранглашмоқда

Украинанинг Мариуполь шаҳрида вазият таранглашмоқда
144 views
17 April 2014 - 14:39

Украинанинг жанубий-шарқида, хусусан, Мариуполь шаҳрида 16 апрель куни туни билан отишмалар тўхтамаган. Шаҳардаги воқеалар ривожини бевосита кузатиб бораётган ЎХҲ аъзоси Дўстназар Худойназарнинг айтишича, ярим тунда шаҳар тепасида ҳарбий қирувчи самолётнинг пастлаб учиши натижасидаги шовқин шаҳар аҳолисини анча ваҳимага солиб қўйган.

“Кеча тунги соат 23 ларда Мариуполь шаҳри устида реактив самолиётнинг пастлаб шаҳар тепасида учиши шаҳар аҳолисини ваҳимага солди. Кимлардир суратга олишди, кимлардир видеотасвирга туширишди. Осмонда туриб аҳолини ваҳимага солувчи бу тактика кимга кераклигини англаш жуда ҳам қийин”, – дея таъкидлайди Дўстназар Худойназар.

Унинг фикрича, шаҳар тепасидан учиб ўтаётган реактив самолёт бирор бир ракета ота олмасди чунки ҳарбий булинма шаҳар марказида жойлашган. Шундай экан, “ярим тунга якин бутун шахар аҳолисини, ёш болаларни реактив самолёт овозида ваҳимада уйготиш кимга керак бунисни мен тушунмадим”, – дейди ЎХҲ фаоли.

Шу билан бирга, шаҳар марказида ҳам 16 апрель куни туни билан отишмалар овози эшитилиб турган. Ҳатто баъзи хонадонларда ўқ излари ҳам пайдо бўлган.

mariopol-1

mariopol-2

mariopol-3

Айни пайтда Мариуполь шаҳрида бўлган Дўстназар Худойназар томонидан юборилган суратларда аҳоли ҳонадонларидаги ўқ излари акс этган.
Унинг сўзларига кўра шаҳар марказида содир бўлаётган отишмаларни одамлар кўп қаватли уйларидан туриб кузатиб туришган.

mariopol-4

“Шаҳар марказида отишмалар тинимсиз эшитилиб турди, шу билан бирга реактив самолётдан отилган тунни ёритувчи рангбаранг мушаклар шаҳар аҳолисида ваҳима уйғотди”, – дейди ЎХҲ аъзоси.

Бундан ташқари, маҳаллий матбуот Мариуполдаги асосий отишмалар шаҳарда жойдашган 16290 сонли ички ҳарбий қисмда бўлиб ўтгани ҳақида хабар тарқатди.

17 апрель куни эрталаб Украина ички ишлар вазири ўзининг facebook саҳифасида номаълум шахслар томонидан Мариуполдаги ички ҳарбий қисмга ҳужум уюштирилганини тасдиқлаган. Унинг ёзишича ИИВ ҳодимлари орасида қурбонлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра 13 та одам яраланган ва 63 киши қўлган олинган.

17 апрель куни НТВ телеканали Мариуполь шаҳри томон ҳарбий техника ҳаракатланаётгани ҳақида ҳабар берди.

ЎХҲ ахборот бўлими