O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шайтонлар уйғона бошладими?

Шайтонлар уйғона бошладими?
136 views
20 June 2013 - 11:40

Келаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Қирғизистон чегарасида ўзбек чегарачилари бир қирғиз фуқаросини отиб ўлдирганлар. Фурсат пойлаб турган қирғиз миллатчилари қотилларга ўлим жазоси беришини талаб қилиб қилмоқдалар. Ушбу талаб олий даргоҳдан, яъни Қирғизистон парламент саройидан, депутат Эркингуль Иманкожоева тарафидан айтилган. (centrasia.ru)images (2)

Бошқа хабарда айтилишича, Москвага яқин Егорьевск шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари орасида қуролли тўқнашув юз берган. Бунга сабаб бу икки давлат фуқароларининг бир бирларига нисбатан нафратлари бўлган. (centrasia.ru)

Ажабо, бу фитна, айтиш мумкинки, “террор” воқеалари кимнинг манфаатига хизмат қилиши мумкин?

Аввало,Тожикистон ва Ўзбекистон сайлов арафасида турганлигини, Қирғизистонда эса давлат тўнтариши билан ҳокимиятга келган янги ҳукумат ҳам халқнинг талабларига жавоб бера олмаётганини ҳисобга олиш керак бўлади. Бу давлатларнинг “тепасидагилар” ўз халқларини қўрқитиш ва уларнинг фикрларини чалғитиш, аввал вазиятни чигаллаштириб, кейин ўзларини халқларни қутқарувчилар, тинчликсевар ҳукуматлар қилиб кўрсатиш, бу орқали ноқонуний сайловларда қийналмасдан қайтадан тахтга ўтириб олишни мўлжаллаётган бўлишлари мумкин. Бунинг учун эса қаердадир, тўғрироғи чегара минтақаларда вазият кескинлашиши керак бўлган бўлиши мумкин…

Хуллас, инсон шайтонлари ўз сайловолди компанияларини бу шаклда бошлаб юборишган бўлса, ажаб эмас. Оддий инсонларимиз уларнинг бундай фитналарига қарши ниҳоятда сергак бўлишлари керак, деб ўйлаймиз.

Фурқатбек

20.06.2013