O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шикоят

Шикоят
134 views
09 March 2016 - 4:25

ЎЗ.Р. ПРЕЗИДЕНТИ И.КАРИМОВГА
Нусхалари: ЎЗ.Р. ОЛИЙ СУДИНИНГ РАИСИГА
ЎЗ.Р. ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИНИНГ РАИСИГА

Фарғонга вил, Уч кўприк тум, Кичик
Кенагас қишлоғида яшовчи, давлат
корхонасида иш даврида ногирон бўлган
яъни касб касаллиги ногирони фуқаро
К.Жўраевдан ва хуқуқ химоячиси,
Тошкент ш. Шайхонтохур тум, Каттабоғ
кўча 31 уйда яшовчи Ш.Рустамовдан
ЧИҚИШ № Т: 99890.353.19.31

Ш И К О Я Т
(Назорат тартибида)

Мен асосан Фарғона вил, Қўқон ш. ФИБ судининг судьяси В.Мадрахимовни 3.11.15й. кунги Хал қилув Қароридан, ундан кейин 24.12.15й. кунги Фарғона вилоят судининг судьяси А.Салайдиновнинг апелляция Ажримидан умуман норозиман.

Тўғри, мени суд ислохотлари бўйича маълумотим йўқ, қанчалик тўғрими, йўқми яхши билмайман. Аммо бир нарсага тушуна олмаяпман. Нахотки, мустақил Ўзбекистонимизни қонунларини, Конституциясини, халқ билмайдиган, фақат сувдьяларни ўзларигина биладиган томонлари хам бормикан деб ўйланиб қоламан. Ахир шу суд жараёнларигача, яъни 2012 йилдан буён мени фойдамга тўрт маротаба Ажрим чаққанку, хаттоки вилоят судида апелляция тартибида кўрилганда мени фойдамга хал бўлган эдику. Нимага энди Қўқон суди судьяларини чиқарган Ажримлари ўз кучида қолдирилди деб № 3 33/15 сонли кассация шикоятини кўрган вилоят судьяси И.Исмоилов 4.11.14й. кунги судья Толиповни Ажримини ўз кучида волдирган бўлсаю, орадан бир мунча вақт ўтиб вилоят суди ўзини чиқарган Ажримига қарши яна Ажрим чиқарса, мени сира суд ислохотларига ақлим етмай қолди.

Яна бир нарса, Фарғона вил, ФИБ судини мени назоратга берган Аризамни кўрмасдан рад қилиб, менга катта конвертда менга юборган хужжатлар тўпламидаги нохақликни қанаргки, айнан шу вил. судини мени фойдамга хал бўлган Ажримни биринчи томонидаги ёзувларни чиқармасдан, орқа тмонидаги суд Қарорини ўзинигина жўнатибди. Нима деб ўйлашдийкин. Агар менда илгариги Ажримлари менда сақланмаган бўлса, мен яна муттахам бўлиб қолаверармидим ? Чучварани хом санабсиз азизлар, ўша Ажримни менга бермай, ишни бошқача тус олишига эришмоқчи бўлишдимикин. Йўқ, мен хар бир Ажримлар ва Аризалар нусхаларини папкага тикиб боряпман, хавотир олманглар, менда нусхалари бор. Демак, бизни Фарғона ФИБ судьяларини одилона кўрилиши лозим бўлган суд ишлари ўз вақтида одилона хал қилиниб борилганда вилоятимизда чиқадиган “Адолат йўли” газетасидаги учта мақолалар босилмаган бўлар эди. Бизни газетамизни Тошкентда сизлар ўқимаган бўлсангиз, бир ўқиб чиқиб, одил судьяларимизни қандай ишлаётганлигига ўзингиз бахо берарсиз деб уларни Аризамга илова қилиб, уччала манзилга хам юборяпман.
Энди ўз ўрнида, аччиқ бўлса хам хақиқатни айтиб ўтмоқчиман. Айтингизчи, Ўзбекистондаги норозиликларга халқни давлатга қарши гиж гижланишига асосий сабабчилар, фуқароларни йиллаб сарсон саргардон бўлиб, бир иш юзасидан 8, 10 марталаб Ажримлар чиқариб, бир иш бўйича чиқарилган Ажримларни ярми даъвогарни фойдасига бўлса, ярми жавобгарни фойдасига чиқарилаётган Ажримларга сизлар қандай бахо берасизлар.Бу баъзи бир судьялар давлатга норозилик билдирувчиларни сонини ортишига сабабчи бўлаётганини нахотки юқоридаги рахбарларимиз билишмаса.

Мен ўзимни Аризамни охирида сиз, адолат пешволаридан шуни қаттиқ талаб қилардимки, юртбошимизни тадбиркорларни қўллаб қовватлашга кенг йўл очиб бериб, кимки сизларни бизнесингизни ривожланишига тўсқинлик қилаётган бўлса ишонч телефонига, яъни 1007 рақамига қўнғироқ қилинг деб жон куйдиаётган бир пайтда мен хам ўз навбатида ногирон бўлишимга қарамай тикувчилик цехи очиб ақлим билан пул топиб оилам аъзоларини иш билан таъминлаб, оила бюдетини ривожлантираман деб умид қилган эдим. Чучварани хом санаган эканман. Ўзимни ўтирган уйимни нотурар жойга айлантириб катта миқдорда кредит олиб тикувчиликни ривожлантирмоқчи бўлган эдим. Бахтга қарши тўсиқларга бардош бера олмадим. Нотурар жойни қайтадан турар жойга айлантиргунча хурматли солиқ инспекцияси 385.000 сўм билан бошланган қарздорлик 2, 3 йилда пения туғиб, 6,5 миллионга чиқибди. Ахир мен бу нотурар жойда бир кун хам фаолият кўрсата олмаган бўлсам, 2012 йилдан буёин судма суд сарсон бўлиб юрган бўлсам, ахир суд жараёни одилона хал бўлгунча ишлар судда хал бўлаётган даврни қарздорликни сабабсиз тўламаслик дегани эмаску. Иш судда кўрилаётган даврлар сабабли деб хисобланмайдими ? Агар шундай бўлса, маълум сабабларга кўра 2, 3 йиллаб мухтарам судьяларимиз сарсон қилишмаганда, қисқа вақтларда хал бўлар эдику. Яна нимага энди сабабли тўхтаб турган қарздорликка пения хисоблаб 6,5 милнга чиқаришлари қонунга хилоф эмасми. Устига устак, судни 4.11.14й. кунги Ажримига асосан нотурар жойни турар жойга айлантиришга туман хокими рухсат берди. Хокимнинг 10.12.14й. кунги Қарори билан нотурар жойим турар жойга айланганига қарамай солиқ ходимлари 2015 йилга хам 1,5 млн сўм пения хисоблашиб қўйишибди. Буни қандай тушиниш мумкин ? Ёки бизнинг солиқчиларимиз сут берса керак деб такани хам соғиб кўрувчилар тоифасиданми ? Ўйлайманки, сиз азизлар юқорида баён қилинганларга хам эътибор берасизлар деб умид қиламан.

Яна сиз азизларга шуни айтмоқчиманки, мен турар жойимни бир қисмини нотурар жойга айлантириб беришни сўраб туман хокимига Ариза берган бўлсам, туман хокимини № 7 сонли 2006 й. кунги Қарорида аниқ ёзиб қўйилган, уй жойларини бир қисмини нотурарга айлантиришга рухсат берилган бўлишига қарамай солиқчиларимиз ўзимизни яшаб турган хоналар, дарвозахона, ертўлалар хаммасини нотурарга хисоблаб келишган.

Энг қизиқрлиси, маълумотларга эътибор беришингизни истардим. Ахир мен 2006 йилдан ариза бериб нотурарга айлантирган бўлсаму, нимага 2012 йилга келиб солиқ хисобланаяпти ? 2006 йилдан 2012 йилгача солиқ пуллари солиқ қумитасининг қайси хисоб рақамига тушган экан ?. Мен Қўқон ФИБ суди суд жараёнида солиқчилардан ушбу масалага ойдинлик киритишларини сўраганимда жавоб бера олишмади. Нима эмиш, у пайтда бу солиқчилар ишлашмаганмиш.

Хуллас, мана шундай жумбоқлар суд идораларида тахланиб ётибди.

Юқоридагиларга асосан ушбу жумбоқларни назорат тартибида текшириб чиқиб, тўғри, одилона хал қилиб, жавобгарлар фойдасига чиқарилган ноқонуний суд Қарорларини бекор қилиш чораларини кўришингизни сўрайман.

ИЛОВА: 1. Олий суднинг 15 дан ориқ жавобхатлари.
2. Бош Прокуратуранинг 15 дан ортиқ жавобхатлари.
3. Сенатнинг жавоб хатлари
4. Газетадаги мақолалар 3 та.

Хурмат билан:
К.Жўраев.
Ш.Рустамов.
4.03.16й

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб