O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЁМОН НАРСАНИНГ ЯХШИ ТАРАФИ

ЁМОН НАРСАНИНГ ЯХШИ ТАРАФИ
117 views
25 February 2012 - 17:25

Мен Муҳаммадсолиҳ А.нинг “Сўз қадри йўқолмасин…” номли мақоласидаги “Юсуф Жуманинг… маънавий жирканч мақолалари…” деган ибораларига қўшиламан. Мен Муҳаммад Солиҳни шахсан танимайман, билмайман. Шу сабаб М. Солиҳга сифат беришим мушкул.
Шунингдек, Юсуф Жумани ҳам ҳаётимда кўрган, суҳбатлашган эмасман. Аммо, унинг яқинда harakaт.net сайтида эълон қилинган “мақола”сига кўз югуртиргач, (узр, луғатимиздаги “мақола” калимасини увол қилмай қўя қолайлик.) Валдирашларидан кейин десак, (аслида бу сўз ҳам ҳайф!) Юсуф Жума деган одамнинг ўта андишасиз, ўта тарбиясиз, ўта тийиқсиз, маънавиятсиз, ахлоқсиз бир нусха (одам деб аташ ҳам увол!) эканлигига гувоҳ бўлдим. ,
Юсуф Жумадан ҳафсалам пир бўлди. У нусха билан таниш эмаслигимга шукур қилдим!
Бетамиз одамларни кўп кўрганман, аммо Юсуф Жума каби ғазаби ва тилини тия олмайдиган тийиқсиз бетамизни кўрмагандим.
Аслида бу дунёда қандай кишилар кучли саналади? Ўз ғазаби, нафси ва тилини тия олган инсонлар эмасми?! Хўп, ўзингни ўзинг идора қила олмас экансан, у ҳолда, майли, ғазабингни соч, аммо бу усулда эмас!
Ўзбек тилининг луғати бой. Бетамиз сўзларни оғизга олмай туриб ҳам, рақибни мот қилиш мумкин. Лабда табассум билан, кулиб туриб ҳам ғанимнинг жонини олиш мумкин, шундай эмасми?
Юсуф Жуманинг жаврашларини ўқирканман “Ҳой нусха, сенинг Солиҳга адоватинг бўлса, ўзбек халқида нима гуноҳ?”, дедим беихтиёр.
“Бу каби бетамиз ёзувларингни эълон қилиш орқали сайт ўқувчиларини таҳқирлашга уялмадингми? Журналист этикасини биласанми ўзи? Ёзиш-чизишнинг ҳам ўз қоидаси борлигини биласанми? Сен Солиҳга ё Ислом Каримга нафратингни сочаётганингда кўз олдингда улар эмас, ўқувчи турсин, халқ бўлсин. Шу жаврашларингни одамлар ўқиши учун ёзаяпсанми, демак, атрофдаги инсонларни, ўқувчиларни ҳурмат қилишга мажбурсан. Шу нуқтаи назардан оммага ҳурматсизлик қилишга хаққинг йўқ сенинг”, дегим келди бу кимсага.
Бу ақлсиз одам, модомики, ўз сўзларига, ҳатти-ҳаракатига жавоб бера олмас экан, демак, у нусха бир пайтлар билиб-билмай, кўр-кўрона “Каримовнинг истеъфосини сўраб” чиқиш қилиб қўйган экан-да. Отам қаҳрамон бўлгиси келиб қолганми!
Сиёсатчи дипломат бўлиши керак эмасми? Атроф тўла душманларга, ёвларга ҳам сокин муносабатда бўла билиш ҳам одамийлик белгиси, комил инсонларнинг иши. Унинг мағзава мақоласидан хулосам шу бўлди-ки, Юсуф Жума аслида “каҳрамонлиги” учун эмас, калтабинлиги, калтафаҳмлиги сабабли қамалиб кетган.
Шу мағзава вайсашлари орқали Юсуф Жума ўзини каҳрамони қилиб кўрсатмоқчими?
Яна бир гап: Юсуф Жуманинг ўзбек халқини ҳақоратлашлари,
камситишларига ҳечам ажабланмайман. Нега? Чунки, у ўзини ўзбек миллатигамансуб деб билмайди. У ўзини Бухоронинг оқсуяк тожикларидан деб билади. (Тожиклар қардошларимиз, бу бошқа масала) У ўзини ўзга миллат вакили деб билгани учун ҳам ўзбекларни истаганча ерга уришга, оёқ ости қилишга, камситишга уринади. Яна ” ўз миллатим, истасам севаман, истасам суяман” дея мунофиқлик қилганига қаранг!
Бир сўз билан айтганда Юсуф Жума шоир эмас, жоҳил бир кимса экан, бори шу.
Ҳар ёмон нарсанинг бир яхши томони бор: Ю. Жума бу алжирашлари орқали ўзининг ҳақиқий башарасини очиб берди, ким эканлигини оммага намоён қилди. Уни “шоир” деб юрган инсонларнинг кўзини очди. Бу яхши бўлди.

МАЛОҲАТ ЭШОНҚУЛОВА