O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистондан назар. “Буюк Арманистон”

Ўзбекистондан назар. “Буюк Арманистон”
156 views
24 April 2015 - 15:46

sariqamish-urushiАрман ҳалқининг махсус миссияси ва ўзгача тарихий тақдири ҳақидаги афсона Усмон империясининг сиёсий рақиблари томондан ўйлаб чиқилган ва тарқатилган. Антанта харбий уюшмаси аъзолари ҳатти харакатлари билан, Усмон империяси давлат пойдеворларини вайрон қилиш бўйича мафкуравий тушунча шакллантирилган, бу ўзига хос, Усмон империясини ўз ички норозилик салоҳияти ёрдамида, давлатни вайрон қилиш бўйича сиёсий технология бўлган.

Турк арманлари билан ишлаган, европалик ҳамда америкалик сиёсатчи ва журналистлар, шунингдек махсус ваъзгўйлар, европа жамиятининг кўплаб вакиллари онгида антитурк ва антимусулмон қарашларнинг шакллантирилишида ўзларининг катта ҳиссаларини қўшишган.

Арман лоббилари тарафдан қўллаб-қувватланадиган Усмонийларга қарши нафрат, ўрта аср замонларидаги турк вахшийликлари ҳақидаги ярми рост ва ярми фантастик қўл ёзма ва расмлар кўринишида тасвирий тарғиботга айланди. Бу омилни арман диаспораси муваффақиятли қўллашга эришди, натижада баъзи европа давлатларида бу қарашлар мустаҳкам ўрин олди, шу сабабдан Ғарб Усмон империясининг ҳаётий қизиқишлари ва заҳматларини бутунлай эътиборсиз қолдириб, фақатгина арманларнинг ёрдам ҳақидаги чақирувларини эшитди.

Европа мамлакатларининг Усмон империясининг ички ишларига аралашиши натижасида, уларнинг фаолияти билан тўгараклар очилар ва ҳомийлик қилинар, ўзини хай деб атовчи халқга, арманларининг тарихий этноними даражасини беришга ҳаракат қилинган. Хайликлар қалбида Усмон империясига қарши нафратни уйғотиш мақсадида соҳта илмий ақидалар ишлатиб, уларни “романтик қурбонлар” сифатида, Усмон империяси ичида даъват ва тўнтарув ишларини ташкил қилишга мўлжалланган, террористлар тайёрланадиган, алоҳида ташкилот ва жамиятларга йиғишган.

Бу ишда, Усмон империясини вайрон қилиш бўйича арман бирлашмаси маркази сифатида, европа мамлакатлари номидан айнан Арман черкови хизмат қилган. “Арманларнинг халқ сифатида асл қадимийлиги, гўёки инжилдаги Нуҳ пайғамбаридан келиб чиқиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар” ва ҳуддики ғайридинлар эгаллашидан олдин бу ерларда арман халқи ўрнашганлиги каби, “буюк Арманистон” ҳақидаги мавзулар, арманлар афсоналарининг асосини ташкил қилган. Бу Усмон империясини вайрон қилиш мафкуравий тизимини, ўз издошлари орасида “арман айри” ҳалқлиги кайфиятини ривожлантирган ҳолда, Арман черкови қўллаб қувватлаган.

Арман черкови томонидан тарғиб қилинувчи, арман миллатининг “айри”лиги ҳақида ақида, илмий тасдиқга эга бўлмаган, уйдирма бўлган, бегона ва ташқаридан киритилган мафкурадан арманларнинг ўз кўнглида ижтимоий бир миллатлар билан бирлик туйғусини пайдо қилиб, миллатлараро муносабатни ёмонлаштирди.

Булар, арман миллатчилиги ва арманларнинг айри миллат эканлигига бўлган ёлғон ишончдан миллатлар ўртасидаги тенгликни рад қилиши, миллий уйғунликнинг ҳақиқий тарихий асосларнинг ноаниқ талқин қилиниши ёки умуман ўчириб ташланиши, ва албатта, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини тўхтатган ҳолда, миллий аломат бўйича ижтимоий адолатсизликга хизмат қилиши билан боғлиқдир. Афсуски, қадимги замонларданоқ тажриба қилиб келинган, черков ақидаси, ҳозирга қадар “арман масаласи” бўйича ташқи кучларнинг ўз фойдаси бўйича манфаатларига хизмат қилиб келмоқда.

Маълумки, 1878 йилга қадар фақатгина Россия империяси, Усмон имперясининг Кавказ ва Туркистонга таъсиридан чўчиб “арман масаласи” ўйинини бошлаган. Ушбу ўйиннинг мақсади Усмон имперясини ўз сиёсий таъсири соҳасидан ва Россиянинг мустамлака чегараларидан сиқиб чиқариб ташлаш бўлган. Айнан шу ўйинда Усмон империясининг ички кучини кучсизлантириш учун арманлар Россия империяси восита буюмига айланди. Кейинчалик, дунёнинг бошқа кучли мамлакатлари ҳам, аввал ҳам шу мақсадда восита буюми сифатида ишлатилган, хайликларнинг миллий туйғулари билан ўйин қилишни бошлади.

XIX асрнинг иккинчи ярмида, Россия империясининг Болқондаги ташқи сиёсий фаоллиги билан, қора денгиз бўғозлари ҳудудида, Кавказ ва Туркистонда, дунёдаги кучли мамлакатларининг дипломатик ва харбий стратегиясида даставвал номланган “арман масаласи”, Усмон империяси билан тўқнашувлар келиб чиқаришдаги восита сифатида фойдаланиш учун сиёсий технология кўринишида шакиллана бошлади.

Россиянинг Усмон империясига қарши қарашлари, “арман масаласини” жаҳон сиёсати даражасидаги муҳим муаммо даражасига кўтарган, Буюк Британия ва Франциянинг қарашлари билан мос келди. Архив маълумотларига кўра, этник арманлар Усмон империясида ҳам, Россия ва Форс империяларида ҳам, шунингдек барча “арман” ҳудудларида ҳам нафақат кўпчиликни, ҳаттоки аҳолининг ярмини ҳам ташкил қилишмаган. Арман миллатчилари, ўша вақтда Усмон империяси билан адоватда бўлган британяликларнинг ва айниқса Россиянинг қўллаб қувватлашига умид қилган ҳолда, “буюк Арманистон”ни яратиш ҳақидаги афсонавий режасини ҳаётга тадбиқ қилишга қарор қилди. Бунинг учун, ХIХ аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида, Туркияга русларнинг бостириб кириши учун қулай шароит яратиб бериши мумкин эди.

1878 йили Швейцарияда, Усмон империясига қарши Европа манфаатларида “Гнчаг” арман миллатчилик ташкилоти яратилди, 1890 йил Кавказда жойлашган Тбилисида эса Усмон империясини йўқ қилиш борасидаги Россия империяси манфаатлари йўлида “Дашнакцутюн” арман миллатчилик ташкилоти шакллантирилган. Ушбу ташкилотлар бошқа давлатлар қўлида, Усмон империяси ҳукуматига қарши чиқишда фойдаланиш учун ўзига хос қурол эди.

Шу тарзда, арман черковларининг афсонасини , “буюк Арманистон”ни яратишни орзу қилган арман милатчилари ва улар билан алоқада бўлган гўёки қудратли давлат қуриш кайфиятини кўтаришни ташкил қилишда фаол иштирок этувчи экстримистик доираларга ўтди. Дунё кучли мамлакатлари томонидан бундай ташкилотларни яратишдан асосий мақсад Усмон империясини вайрон қилиш эди, аммо “европалик” “арман масаласи” номи остидаги сиёсий технологиянинг яратувчилари ва арман миллатчилик тўгараклари ва жамиятлари ташкилотчилари арман давлатини яратиш ҳақида ҳаттоки ўйлашмас эди ҳам. Бу борада, 1878 йил Берлин конгресидаги Отто фон Бисмарк ўқиган нутқидаги “Арман давлатчилиги немис солдатининг бир томчи қонига ҳам арзимайди”, деган сўзи, жудаям диққатга сазовордир.

Ўша вақтлардаги жаҳон сиёсатида, 1878 йилнинг 3 март кунги Сан-Стефано тинчлик шартномаси ва 1878 йилнинг июн ойидаги Берлин конгресига қадар дунё кўламида муҳокама қилинаётган, арман масаласи умуман мавжуд эмас эди. Ушбу шартнома ва конгресга қадар Усмон империясида ҳам арман масаласи ва арман ташкилотлари йўқ эди. Бунга ҳожат хам йўқ эди, чунки парламентда ҳам, Усмон империяси ҳукуматида ҳам арманлар вакиллари бор эди.

Биринчи жаҳон уруши арафасида арман черкови ташаббуси билан “Гнчаг” ва “Дашнакцутюн” арман ташкилотлари конгресс ўтқазишган ва унда Усмон империясига қарши аниқ қарорлар қабул қилишган.

Бу конгресснинг биринчи қарори  – Усмон империяси армиясида хизмат қилаётган арманлар ҳеч бир ҳолатда қуролларини топширмасликлари, россия қўшинлари яқинлашгандан сўнг, ўз қуролларини Усмон армияси аскарларига қаратиш лозимлиги, ҳақда бўлган.

Конгрессда қабул қилинган иккинчи қарор, қишлоқларда қолган, Усмон аскарлари оила аъзоларига босим ўтказишни бошлаш бўлган.

Учинчи ва энг асосий қарор – бўлажак урушда ҳар қандай йўл билан бўлсада Усмон империясини мағлуб этишга эришиш, ҳақида бўлган.

1909-1918 йиллар давомидаги Усмон империяси Султони Махмат Ришод V ва Усмон армияси генераллари Жамол пошша, ҳарбий вазир Анвар пошша, ички ишлар вазири Талаат пошшаларга бу режалар ҳақда маълум қилинган.

1914 йил декабридан то 1915 йил январи охирига қадар “Сариқамиш” жанги давом этди. Жанг давомида Усмон империясига хиёнат қилиб, душман тарафига ўтган арманларнинг хоинлиги аён бўлди. Оммавий тарзда душман тарафига ўтган ва қўллаб қувватлаган махаллий арманлар, ўзларининг кўп асрлик мусулмон қўшниларида душманлик ва нафрат уйғотишди. Бундай шароитдаги ўзаро ишончсизлик осонгина оммавий нафратга, бу эса ўз ўрнида томонлар ўртасидаги душманликка сабаб бўлди.

Шухрат Барлос

ЎХҲ таржимаси