O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда Турк тадбиркорларининг моллари мусодара килиняпти

Ўзбекистонда Турк тадбиркорларининг моллари мусодара килиняпти
127 views
11 September 2013 - 16:06

F56A49AD-CAAE-4989-96D5-55C6A5AF1B49_w640_r1_sФарух Кўсенинг “Зулмнинг буюги Ўзбекистонда” номли мақоласининг бешинчи ва сўнгги бўлимида Ўзбекистонда ишлаётган Турк тадбиркорларининг хақларига тажовуз қилинганлиги айтилади. Ўзбекистонда асосан Турк Тир ҳайдовчилари маҳбус сифатида ётишибди. Уларнинг  юк машиналаридан бироз героин топилди, дея уларни олиб кириб қамаб қўйиш ҳолатлари кўпайган. 2-4йиллар бўйи ётган маҳбус турк қардошларимиз бор. Масалан, Чорумлу Суруру Узан, Истанбулли Мурат Дуч, Ғазиантепали Меҳмет Пўсталли шулар жумласидандир. Тадбиркор Шаҳин Четинқая 5 йилдир Ўзбекистонда маҳбус. Гуноҳи, ўзбек шериги билан шерикчилик қилишдан бош тортди. Ўзбек шерик Шаҳин Четинқаяга пул бериши керак эди, пулини сўраганда “шантаж қилиб пул ундирмоқчи” дея милицияга берган. Пулни ҳам олди, молини ҳам, ўзини эса ҳибсга олдилар.

Ўзбеклар Ватанларидан қочишяпти

Ўзбекистон дунёнинг энг бой ер заҳираларига соҳиб ўлкаларидан бири. Петрол ва табиий газ, олтин, фойдали металлар, кўмир заҳиралари бор. Йилига 4миллион  тоннага яқин  пахта, 80тоннага яқин олтин олинади. Ўзбек халқининг ярмидан кўпроғини ёшлар ташкил қилади. Яъни, мамлакат етарли иш кучига ҳам эга. Лекин диктатор Каримовнинг 23 йиллик раҳбарлиги ортида Ўзбекистон иқтисодиёти ифлосланган.

Шунингдек, Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳаларида халқни эзиш кузатилади. Золим режим ўз халқини  бемалол ишлаш, тижорат қилиш, ўз иш жойини қуриш, давлатида ва ташқарида саёҳат қилиш кабилардан маҳрум этган. Бунинг ўрнига Совет режимидан қолган колхоз ва совхозларни номини ўзгартириш билан фойдаланяпти. Яъни ўзбек халқи аввалги каби давлатга ишлаяпти ва очликдан  ўлмайдиган даражада емак ола оляпти.

Яна бу каби бир қатор қийинчиликлар, доимий назорат ва давлат  органлари таъқиби остида эзилган халқ-сўнгги чора дея, ўз ватанини тарк этишга мажбур бўла бошлади. 5миллиондан ортиқ Ўзбек ўз ватанини ташлаб бошқа юртларга кетган. Бу мазлумларнинг кўпчилиги Россияда бутун инсоний хақ ва хуқуқлардан маҳрум ҳолда яшаяпти. Каримов бу каби  диктаторлигини бутун  дунёнинг кўз олдида Америка, Россия, Хитой ва яна бир қанча  империалист ўлкалардан тажриба ва дастак олиб юргизяпти.

Мамлакатда хуқуқ йўқ. Хақ  йўқ. Полицияси ҳам, аскари ҳам, давлат хавфсизлик хизматлари ҳам Каримовнинг буйруғига биноан иш олиб боришади.

Қийноқнинг ҳар тури бор: таёқ, электр токи, сувда қайнатиб ўлдириш, кесиш, айириш каби исканжа турлари доимо  қўлланилади. Ҳибсхона ҳужраларининг бўйи бир метр 30см. Шундай бир ҳужрада ойларча, йилларча қолганлар бор.

Шу  онда  Ўзбекистонда  5миллион  бола пахта далаларида  теримда. Ўлкада  5миллион  ишсиз бор. Сиёсий  тушунчалари туфайли  20минг киши  қамоқхоналарда. Бу каби  тузум билан Ўзбекистон очиқ ҳаводаги қамоқхона каби!

Турк  тадбиркорларига Каримов зулми

Ўзбекистонга  сармоя  киритган Ваҳит Гунешнинг 60миллион евролик АVM и мусодара  қилинган, бутун  моллари  талон тарож  қилинган. Ўзи эса  9 ойга  яқин  қамоқхонада  ўтириб, жисмоний  ва  руҳий  қийноқларни  кечиргандан  кейин 700минг АҚШ доллари бериб жонини  қутқарган. 18 ширкати мусодара  қилинган Ваҳит Гунешнинг мол зарари энг оз  50миллион  долларни  ташкил  қилади. У  бутун  мол-мулкини, ҳатто  мобил  телефонини ташлаб, ёлғиз  камзулини олиб жонини  қутқарган.  Ваҳит Гунешнинг айтишича, қамоқхонадаги  қийноқлар  унинг руҳан  эзиб  юборган. У ердан  қутулиш  учун  700минг долларга  келишган, Туркиядан унинг акаси  пулни  юборгунча  яна  маҳкамада  қолдирилган.

Бошқа бир  фирма  соҳиби  ўз ҳолини  қуйидагича  баён  қилади: У  ерда  қамоқда  қолаётган  ишчиларим бор. Уларни  қутқариш учун  ҳараакат  қиляпман. Мен  у ердан кийимимни ҳам олмасдан  чиқдим. Туркиядан  Ўзбекистонга  келтирган  молларнинг қарзи ҳам  бизнинг бўйнимизга  илинди”.

“Федерал Групп”  номи билан Ўзбекистонда жиддий  бир  сармоя  киритиб ҳам гуноҳкор бўлган одамларнинг  яна  бири Осим Қаян. У ташкил  қилган фирманинг 100дан  49% шериги  Ўзбек Ҳукумати. Туркияда эканлиги вақтида  хақига  хиёнат  қилганликда  айблаганлар. Муаммонинг ечими учун  Ўзбекистонга кетар экан, аэропортда  ушланади. 365кун  қамоқхонада  қолади. Бошига  калтаклар еб, ақл бовар қилмас қийноқларда  қолади. Буларни  қуйидагича ифода этади: “Ухлар экансан, бошингга нималар келишини билмайсан. Темир эшик ҳар очилганда қўрқар эдик, оқшом соат 17:00да чақиришганда эса билардикки, яна калтак ва қийноқ бор”.

365кундан кейин уларнинг иши давлат фойдасига ҳал бўлди, бутун мол мулк Ўзбекистонда қолди, зарари 20-25миллион доллар.

Ўзбекистонга 2005йилда кетган Нуман Ақин озиқ овқат корхонаси очиб ишлатар эди. Барча давлатга тўланадиган солиқларни ва кира хақларини  ўз  вақтида тўлар эди. 2011йилнинг  февралида эса унинг фабрикасига таҳдид қиладилар.

Тадбиркор Мустафо Нурдўғон эса Каримовнинг буйруғи билан қамоққа  тушган. Барчаси бўлиб 250миллион долларлик сармоясига  қўл солинган. Тилда осон, лекин бунинг ҳисобичи? Рақамнинг қанчалик атталигини қаранг: 250миллион доллар! Бу  киритилган сармоядан  йўқотилган миқдор. Энди хаққини Халқаро Тижорат  Ташкилоти билан боғлиқ ҳолда ишлаётган Мустафо Нурдўғон Ўзбекистонни бизга шундай таърифлади: “Тўрт гуруҳга асло авф йўқ: Мухолифлар, Сиёсий рақиблар, Бойлар ва Диндорлар. Буларга бир баҳона билан 10йил жазо берилур ва ҳибсхонадан қайтиб чиқарилмас. Чиқса ҳам ўлиги чиқади. Каримовнинг ва қизининг отини айтиш ҳам гуноҳ!”

ЎХҲ хабар маркази