O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда ҳар йили 60 мингдан ортиқ инсульт ҳолати қайд қилинади

Ўзбекистонда ҳар йили 60 мингдан ортиқ инсульт ҳолати қайд қилинади
120 views
15 October 2014 - 10:00

414-15 октябрь кунлари Тошкентда сурункали бош мияга қон қуйилиши касаллигига ташхис қўйиш ва уни даволаш масалалари бўйича конференция бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Конференцияда кўзга кўринган маҳаллий ва таниқли ҳорижий тиббиёт мутахассислари иштирок этмоқда. Ўзбекистоннинг илғор илмий идоралари ва клиникаларидан 200 га яқин мутахассислар қатнашишмоқда.

Конференция мобайнида таъкидланишича Ўзбекистонда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра аҳоли сони 30 млн. 401 мнинг 870 кишини ташкил қилган ҳолда ҳар йили 60 мингдан ортиқ инсульт ҳолати қайд этилади. Уларнинг 17,3%и шифохона шароитида ётиб даволанишса 83,8% ҳолатда эса ногиронлик ҳолати кузатилади.

Мазкур касаллик сабаблари унинг кеч аниқланиши, аҳолининг етарлича маълумотга эга эмаслиги билан боғлиқдир. Шу билан бирга муаммолардан яна бири врачларнинг инсульт соҳасида етарлича малака ва билимларга эга эмаслигидан иборатдир.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, иқтисодий тараққий қилган мамлакатларда бош мияга қон қуйилиши туфайли ўлим ҳолатларининг қайд этилиши сон жиҳатдан юрак касалликлари ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринда туради.

ЎХҲ ахборот бўлими