O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон ИИВ видео-регистратор ўрнатиш бўйича изоҳ берди

Ўзбекистон ИИВ видео-регистратор ўрнатиш бўйича изоҳ берди
318 views
08 June 2014 - 14:20

KONICA MINOLTA DIGITAL CAMERAЙўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) автомобилларга видео-регистратор ўрнатиш бўйича тавсияларни эълон қилди.

Ўзбекистон ИИВ сайтида шанба куни автомобил салонларига видео-регистратор ўрнатиш бўйича ЙҲХББ тавсияси эълон қилинди. Мазкур масала сўнги пайтларда айниқса ИИВнинг “Постда” газетасида фуқароларнинг видео-регистратор ўрнатиш билан боғлиқ саволларига ЙҲХББ вакилларининг жавоблари эълон қилинганидан кейин қизғин баҳс-мунозараларни келтириб чиқарганди. Берилган жавобларда Ўзбекистонда автомобил салонларига видео-регистратор ўрнатиш таъқиқлангани айтилганди. Бу ҳақда 31 май куни берган хабаримизда Ўзбекистондаги жорий қонунчиликка кўра ЙҲХББ вакилларининг сўзлари қонуний асосга эга эмаслигини таъкидлагандик.

Қуйида бу борадаги ИИВ сайтида рус тилида эълон қилинган ЙҲХББ тавсияларни ўзгартиришларсиз ўзбек тилидаги таржимасини берамиз:

“Автомобил салонида видео-регистратор ўрнатиш истаганлар учун ЙҲХББ Тавсиялари

Сўнги пайтларда мамлакатимиздаги ҳайдовчилар ЙТҲ, ЙҲХ билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва бошқалар юзага келганда вазиятга объектив баҳо беришга имкон берувчи замонавий техника воситалари, жумладан, видео-регистраторлардан фойдаланишга жиддий эътибор қаратишмоқда.

Кўпчилик ҳайловчилар орасида автомобил салонида мамлакатимизда видео-регистратордан фойдаланишнинг таъқиқланганлиги тўғрисидаги нотўғри фикрлар мавжуд.
ЙҲХББ мутахассислари ушбу долзарб масала бўйича қонунчилик нормалари талабларига ойдинлик киритади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги № 472 сон билан Қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига асосан, ҳайдовчиларга ишлаб чиқарувчи корхона томонидан транспорт воситаси салонининг олд қисмида ўрнатилган теле-, видеомонитордан фойдаланиш, транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан приборлар панелига, қуёш соявонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига теле-, видеомониторлар ўрнатиш таъқиқланади.

Ўзбошимчалик билан транспорт воситасининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиб олганлик учун қонунчиликда (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 128-модда) энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги жарима шаклидаги маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Далилий видео ва аудио-маълумотларни тўплаш мақсадида содир бўлган ҳодисани видео регистрация қилиш учун етарли бўлган видеокамералар ва қайд қилиш мосламаларидан иборат бўлган видео-регистраторлар автомобил салонларига ўрнатилиши мумкин.

Бироқ, мосламани ўрнатганда умумий кўриниш фақат ҳайдовчи томонидан кўриладиган тасвир билан чекланмаслиги, мониторсиз (дисплей) бўлиши ёки монитор (дисплей) автомобилнинг олд қисмига ўрнатилмаган бўлишилозим”.

ЎХҲ ахборот бўлими