O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўғирланган автомобилни “суюнчи” эвазига қайтарадиганлар яна пайдо бўлдими?

Ўғирланган автомобилни “суюнчи” эвазига қайтарадиганлар яна пайдо бўлдими?
308 views
30 May 2014 - 4:13

Озодлик радиосининг хабар бершича, кейинги 20 йил ичида Ўзбекистон уфқларида кўринмай қолган машина ўғриларининг Тошкентга қайтгани ҳақидаги мақолани ëзиш чоғида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбаларимизга қайта-қайта боғланиш асносида машина ўғирлиги билан боғлиқ яна бир мухим маълумотга эга бўлдик.

Хусусан¸ 28 май куни Тошкентнинг Қоратош мавзесида машинасини ўғирлатиб ИИБга ариза берган шахс 29 май куннинг иккинчи ярмига бориб аризасини қайтариб олган.

Озодлик манбасига кўра¸ машинасини ўғирлатган шахс ҳеч кимга даъвоси йўқлигини айтган ҳолда аризасини қайтариб олган. Машина эгаси “муаммони ўз танишлари кўмагида ўзи ҳал қилишини” билдирган.

Машина эгасининг “муаммони” қай тарзда ва қайси танишлар кўмагида ҳал қилиши борасида Озодликда маълумот йўқ.

Новза масжидида суюнчи эвазига ўғирланган машиналарни “топиб” берадиган Шуҳрат ҳожи Домбрабадскийнинг 21 йилдан бери қамоқда ëтгани ҳақида Озодлик яқиндагина ëзган эди.

Бу мақолада машина ўрилари ва уни суюнчи эвазига топадиган жиноий гуруҳларга барҳам бериш учун Ўзбекистонда ўтказилган тадбирлар самараси ҳақида ҳам гапирилган эди.

Тошкентлик ҳайдовчи ва ижтимоий тармоқ блоггери Настя қўшни республикалар билан солиштирганда Ўзбекистонда машина ўғирлиги кам¸ деган фикрда:

– Нима ҳам дердик¸ бизда машина олиб қочиш масаласи жуда жиддий. Бизда машина ўғирлаганга қотиллика бериладигандан ҳам кўп муддат берилади. Шу боис ҳайдовчилар бемалол бўлиб қолган эди. Масалан¸ мен магазинга бирровга кирсам¸ қўрқмасдан калитни машинада қолдириб кетаверар эдим. Машина ювувчининг машина ўғирлагани хабари бизга очиқ осмонда чақнаган чақмоқ каби қаттиқ таъсир қилди. Бу бечора ўғри энди умрини қамоқда ўтказади¸ деб таъкидлади тошкентлик ҳайдовчи ва ижтимоий тармоқ блоггери Настя Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдошга кўра кўра¸ МДХдаги бошқа республикалар билан солиштирганда машина ўғирлиги нисбатан кам бўлган Ўзбекистонда автомобил олиб қочарларининг яна пайдо бўлиши аҳоли орасида кичик бир саросима уйғотди.