O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ғофирнинг қулаши

Ғофирнинг қулаши
133 views
08 March 2013 - 14:28

Виталий ВОЛКОВ, Марказий Осиё бўйича Олмониядаги эксперт, «Новой» — Казахстан» учун махсус

Гулнора Каримова ўзбек нуфузли криминал авторитетига қарши уруш очди, уни ўрнини эгаллаш учинми?

images (51)Ўтган сешанбада  fergananews аъхборот агентлиги Ўзбекистонда Тошкентда туғилиб ўсган Ғофир Раҳимовга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида маълумот тарқатди.  Мазкур хабарда айтилишича, бундай қарорнинг матни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг терроризм ва коррупцияга қарши кураш бўлими раҳбарлари номидан Ўзбекистоннинг барча милиция бўлимларига юборилган. Ҳужжатда қидирувда бўлган шахсни эҳтиёт чора сифатида қамоққа олиш ҳамда унга нисбатан Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан жиноят иши ҳам қўзғатилганлиги таъкидланган.

Бу хабар шов-шувлик хабарлар сарасига киради. Ўтган йили бу сатрлар муаллифи Ўзбекистонда катта нуфузга эга бўлган кишилар билан суҳбатда бўлганди.  Бу суҳбатларда улар давлатнинг энг юқори мансабдорлари, жумладан биринчи шахс ва унинг оиласи хусусида ҳам “эркинроқ” гапиришни ўзларига раво кўришганди. Бироқ мавзу Ғофирга келганида – бутун Ўзбекистонда қидирилаётган шахснинг исми айнан шундай, – суҳбатдошлар шу заҳоти бунинг – таъқиқ мавзу эканлигини ифодалашарди. Чунки бу одам шу даражада хавфлик ва кучлики, ҳатто ундан президентнинг ўзи ҳам хавфсирайди.

Балки унинг сўнишининг бош сабаби ҳам шу бўлса керак. Собиқ боксчи ва тужжор, Ўзбекистон бокс федерациясининг вице-президенти лавозимида бўлган, Республика Олимпия қўмитаси раҳбарининг муовини, Осиё бокс федерацияси секциясининг, ҳамда Халқаро ҳаваскор боксчилар федерацияси Осиё секциясининг президенти,  “баъзи маълумотларга кўра” ўз шахсий армиясига,  сифат ва сони жиҳатидан бошқа криминал гуруҳлардан фарқ қиладиган ўз хавфсизлик хизматларига ҳам эга бўлган. У Тошкентда энг юқори даражадаги шахслар билан, жумладан махсус хизматлар билан ҳам бевосита алоқаси бўлган шахс эди.

У Ўзбекистон халқи эҳтиёжларини қондираётган норасмий озиқ-овқат маҳсулотлари савдосидаги контрабанданинг асосий бўлагини назорат қиларди.  Бу эса Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесснинг ўзак тизимидир. ОАВ Ғофирни Ўзбекистон орқалик ўтаётган наркотрафиклар раҳбари сифатида ҳам кўрсатиб ўтган, шу билан бирга унинг Марказий Осиё ва Россиядаги криминал тузилмалардан иборат бўлган халқаро наркосиндакатлар билан алоқаси борлиги ҳақида ҳам ёзишган.  Бошқа бир томондан эса, унинг дунёдаги ҳамма мамлакатларида фаолият олиб борадиган расмий бизнес тузилмалари, шунингдек МДҲ мамлакатларининг Россия ва Исроилда ўрнашиб олган бир қанча олигархлар билан бўлган яқин алоқаси кўпчиликга аёндир.

Сўнги вақтларда Ғофирнинг жуда ҳам ҳавоси кўтариб кетганлиги ва президент томонидан истамаган одамлар қаторига тушиб қолганлиги учун ҳам қулаганлиги ҳақида турли миш-мишлар айтилаётганди. Айниқса у Европада ўзига нисбатан “лозим бўлмаган” диққатни жалб қилаётганди, айниқса АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари расман уни халқаро жиноий гуруҳ аъзоси сифатида кўриб, унга  қизиқишлари ортиб бораётганди.  АҚШ молия вазирлиги унинг шахсий мулкига нисбатан ҳибс эълон қилишни ҳам маслаҳат берди. Ғофир Республикани тарк этди, Россия фуқаролигини қабул қилди, Ўзбекистондаги спорт лавозимларини ҳам қолдириб кетди.  Аммо унинг “армияси” қолди. Ким унга нисбатан бундай қақшатқич зарба беришга қодир бўлди экан?

Бу савол билан муаллиф Россиянинг махсус хизматлари маълумотларидан яхши хабардор бўлган манбаларга мурожаат қилди.  Жавоблар эса бир хил эди: Раҳимовнинг қидирувга берилгани – бу сўнги бир ярим йил ичида Ўзбекистонда бўлиб ўтган “кенг қамровлик қўлга киритиш курашининг” сўнги нуқтаси эди. Бунинг натижаси –Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова томонидан Ғофирнинг (шунингдек яна бир қудратлик авторитетлардан бир бўлган Салим Абдуллаевнинг ҳам)  ўз позицияларидан қувиб чиқарилиши бўлди.

Манбанинг сўзларига қараганда, ҳозирда Ғофирнинг назорати остида бўлган ва унга ўлпон тўлашга мажбур бўлган  барча структуралар сурбетларча тортиб олинмоқда. Булар бугунги кунларда Гулнора ўзига ўнглаб олаётган ёқилғи қуйиш станциялари, кафелар, магазинлар ва кичик бизнес тармоғининг бошқа турларидир. Манба бунга қиёсан тарзда, Қозоғистонда 2000 йиллар бошида “эркин бозорда” бемалол, бирор жавобгарликдан ҳам ҳайиқмай фаолият кўрсатган Рахат Алиевни мисол тариқасида келтириб ўтди.

Ҳақиқатда эса, суҳбатдошимиз эслатиб ўтганига кўра, Ғофирни наркотрафикнинг ўзбек секторидаги фаолияти бўртириб кўрсатилгандир – бу бўлинма назоратини Республикада куч ишлатар тизимлар амалга оширади, шунда ҳам фақатгина шахсий бойлик ортириш учун эмас, балки шахсан ўзларининг хориж мамлакатларидаги фаолиятларини молиялаштириш учун ҳам шундай қилишади. Шу сабаб ҳам, Ғофирга жуда кичик бир қисм насиб этарди ва айни мана шундан келиб айтиш мумкинки, “кенг қамровлик мустақил тортиб олишлар” ҳақида ҳақида гап бориши ўринсиз ҳамдир.

Куч ишлатар тизимлар эса атрофга разм ҳам солмай, эҳтиёткорликсиз қаппайиб бораётган  Гулнора Каримова империясини фақат кузатиб туришибди холос.  Улар ҳозирда Гулнорага қарши компромат йиғишмоқда, лекин камдан кам ҳолларда унинг ҳаддан ошиб кетган чегараларни белгилашади, худди яқин ўтмишда ўзининг яқин қуршовидаги одамларидан бири бўлган Рустам Азимовнинг қамоққа олинганидек, лекин “трафик”ни ҳеч қачон бошқа бировга бериб қўйишмайди.

Муаллифнинг бошқа бир суҳбатдоши бўлган Россия тижорий тизилмалар хавфсизлик хизмати ходими  “Ғофирнинг қулаши” ҳукумат биринчи шахсининг АҚШ томонидан қўлланилиб келаётганига миннадорчилик белгиси эканлигини айтиб,  Вашингтоннинг Раҳимовга нисбатан илтимосини қаноатлантириш билан жавоб берганлигини баён қилди.  Боз устига, қидирилаётган шахснинг ўзи эндиликда Ўзбекистон фуқароси эмас – у Россия фуқаролигини қабул қилган, унинг асосий яшаб турган макони эса – қуёшлик араб мамлакатларидан бири.   Ғофир Каримовлар “оиласи” билан кўзга кўринарлик молия алоқаларига эга эмас, шунинг учун ҳам унинг Америка Фемидасини қизиқтираётган махфий ишларини очиб ташлаш “оилани” ташвишлантирмайди.   Бундан ташқари, “оила” раҳбарининг фикрича, бу иш Ғофирнинг қамалишигача олиб бормайди. Бу асосий вазифани россияликлар амалга оширишлари керак, Россияда эса Раҳимовнинг алоқалари улкан. Бундан ташқари ким ҳам унинг криминал обрўсини ҳисобга олмай туриб бунақа буйруқ чиқара оларди.  Ахир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Дед Хасанга, токи унга ўзларининг одамлари тегишмагунларигача  тегинишмаётгандику. – деган далилни келтирди суҳбатдош.

Ўз навбатида Россия махсус хизматларидаги манба шуни ҳам келтириб ўтдики, келгусида Гулноранинг Ўзбекистондаги мавқеъининг кучайиши Москвага қандай нохуш истиқболларни ваъда этишига қарамай,   Кремль Каримов билан муносабатларининг илиқлашувини кутмоқда. Манбага кўра,  Тошкент яқин бир, бир ярим йилдан кейин давлат бошқарувидаги юқори лавозимлардан бирига Россияпараст лоббига боғлиқ шахсни келтришга ва бу билан қилиб ҳозирги “америкага оғиш” муаммосида мувозанатни таъминлашга ваъда берган. .

Шунинг учун Кремлдагилар Ғофирнинг таъзирини бериб қўйиш ҳақидаги Тошкент истакларига лаббай дейиши мумкин. Аммо ижрочилар орасида бу вазиятда унчалик ҳам жонбозлик кутмаса бўлади, боз устига куч ишлатар тизимларда Каримовга ишонмай қўйган ва бу ишонсизликнинг ҳаётда исботланишига ташна бўлган анча улкан гуруҳлар бор.   Бундай вазиятда Ғофир зиддиятда бўлган “россияпараст лобби” уни ўз тарафида заҳирада тутишни маъқул кўришади.

Эҳтимол Ғофирнинг Каримов олдида оқланиш имкони бордир.  Мухолифатда бўлган ЎХҲ нинг лидери Муҳаммад Солиҳ ўтган чоршанба куни журналистларга айтишича бу имкон Ғофирга Тошкент тарафидан тақдим этилган, яъни унга юқори мулозимни юбориб оддий бир таклиф айтилган: гўёки, мана сени “ота” олдида ёмон отлиқ қилишди, гўёки мухолифат билан тил топишган эмишсан, бас энди бунинг ёлғон эканлигини амалда исботла, шунда  сени кечиришади.

Яна  шуни ҳам эслатиб ўтиш мумкинки, 2000 йилларнинг бошида ғарб ОАВ шунга ўхшаш, яъни 1999 йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан бир ўзбек бизнесменига киритилган  таклиф ҳақида ёзилганди.   Унда гап Солиҳнинг йўқотилиши ҳақида гап борганди.

Сўзимиз сўнгида шуни таъкидлаб ўтамизки, номлари зикр этилган шахслар ҳақида манбалар муаллифга бирор ҳужжатли далил келтирган эмаслар, шунинг учун мазкур шахслар айбсизлик презумпцияси доирасида қоладилар.

novgaz.com