O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қачон уйғонамиз

Қачон уйғонамиз
122 views
29 March 2017 - 10:21

Туркия киноижодкорлари томонидан ишланган “қашқирлар макони” сериалидаги энг ифлос образ Тестери Нежми. Ўзимча, унинг шафқатсиз, ифлос бўлишига сабабни кўриб чиқмоқчи бўламан.

Тестери ёшлигида мехнаткаш бўлади, ўзи ва онасини боқиш учун дурадгор устага шогирд тушади. Иттифоқо, бир куни уйига тасодифан келиб, устаси онаси билан бузуқлик қилаётганига гувох бўлади ва бу ифлосгарчиликка кўз юма олмай, ўзига устоз бўлган, тирикчилиги учун пул тўлаётган ифлос устани ўлдиради. Шу жинояти учун қамалади ва унинг берахм, шавқатсиз, жиноий ҳаёти мана шу нуқтадан бошланади. Яъни, онасини бузуқликга бошлаганни ўллиради, тамом.

Энди шу ҳолатни ўзбек сериалида тасаввур қилиб кўраман.

Ўзбекларни “шайтанат” сериалидаги Кесакполвон худди шу холатни устидан чиқиб қолганида нима қилган бўларди?

Тахмин қиламан, у худди бу воқеани кўрмагандек ўзини тутарди, уста ҳам унга олдингидан кўпроқ пул тўлар ва онаси билан бузуқликни давом эттирган, Кесакполвон эса, устани “отайўллик устам” деб, устаси билан фахрланиб, хеч бўлмаса оёққа туриб, ўзини қўлидан иш келгунича сабр қилган бўлар эди, тамом.

Бугун аҳолиси тахминан йигирма минг киши бўлган кичик бир шаҳарчанинг бир хонадонида мехмон бўлдим. Шом намозини ўша хонадонда ўқидим, намоз ўқиб турганимда уй эгасининг ўғли онасидан “опа, анави бобо нима қиляпти” деб, сўрагани қулоғимга чалинди. Мени у тенги ўғлим кечаги куни нафл рўза тутган эди, Алҳамдулиллаҳ ва бир вақтни ўзида Астағфируллоҳ.

… Шу шахарчани катта жоме масжидида хуфтон намозини ўқидим, бундан тахминан саккиз йил олдин ҳам шу масжидда намоз ўқиган эдим, унда аниқ қанча одам бўлганини эслай олмайман, лекин икки-уч саф одам бўлган эди, бугун эса хуфтонда атига саккиз киши намозга йиғилди, тамом.

Тестери Нежми онасини бузуқликка бошлаган устасини, ўзига моддий ёрдам бериб турган устасини кечирмади, ўлдирди, арралаб ташлади ва бирор марта афсусланмади.

Бизни бутун бошлик миллатимизни бузуқликга бошлаган, миллат ор-номусини ўлдирган, иқтисодини чўктирган, ибодатдан тўсган, аёлларга шармандалик, эркакларга даюслик тамғасини босиб кетган инсонни ўлигини ҳам “отам, додам”, деб эслаяпти. Қачон уяламиз бу хорлигимиздан? Қачон уйғонамиз бу мудроқликдан? Минбарлардаги, меҳроблардаги ёлғонларга ишонишни қачон тўхтатамиз? ©

Sayyid Islom

Муаллифнинг facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди.