O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қори акамизга эргашиб

Қори акамизга эргашиб
115 views
25 February 2013 - 12:59

c798a264116334c4a1e31e38380c6a68Қори акамиз Обидхон  қори Назаров (Аллоҳ у кишига шифо берсин) фаолиятларини эслаб ўз фикрларимни билдирмоқни маъқул топдим.  Булар фақат менинг ўз фикрларим ва уларнинг баъзилари тўғри, қайсиларинидир нотўғри дея қабул қилишингиз мумкин. Туғриларини  Аллоҳдан дея қабул қилинг, хатолари  эса узимдандир.

Қори акамизни нима сабабдан отиб кетишди?   Жавоб эса бу: чунки у киши ҳеч қачон золимнинг зулмига жим қараб турмасдилар ва унга қараб “сен золимсан” деб айта олардилар! Ҳар доим ҳақ ва адолат томонида бўлардилар. Золим подшоҳ ва унинг малайлари ўрнатган қонхўр режимга қарши сўз ва қалам билан курашардилар. Халқнинг дардига малҳам бўлиб яшаганлари учун ҳам  халқ у кишини севар, ҳамда ўз йўлбошловчиси деб биларди. Муҳожиротда ҳам кори акамиз тинмасдан курашиб яшадилар, издошларини ҳам адолат курашчиси қилиб тарбиялашга ҳаракат қилдилар…..

Энди у кишининг отиб кетилиш сири ўз-ўзидан ма`лум бўлади:  Конхўр режим қори акамизни ўзига қарши турган катта бир қоя сифатида кўрди ва бу одамни йўк қилсак  фаолияти тўхтайди, издошлариям бошсиз қолиб курашдан тўхташади ва сўнгра бемалол халқни соғиб, хоҳлаган  номаъқулчилигимизни қилиб яшайверамиз деган  мақсад  билан у кишига суиқасд уюштирди….

Энди қори акамизнинг издошлари сифатида биз нима қилишимиз керек? Нима қилсак  устозимизга ҳақиқий издош бўламиз ва қонлари ҳаққини оз бўлсада aдо этган бўламиз?  Биз қори акамизнинг курашларини давом эттиришимиз керак деб биламан!  Режим биз жим бўлишимизни, зулмни кўриб туриб ҳам соқов шайтон бўлиб туришимизни истаганди. Aгар курашни тухтатсак, қори акамизни йўлларини давом эттирмасак, бунда фақат режимни хурсанд қилган буламиз! Унда режим ўз мақсадига етган бўлади. Бу ҳолда эса қори акамиз ва у кишидек қанчадан қанча режим курбонларининг  қонлари беҳуда кетган бўлади.

Шу ўринда қори акамиздан эшитган бир ҳадисни айтмокчиман: Росулуллох (САВ): -“Агар умматимни золимдан қўрқиб “сен золимсан” деб айтолмаётган  ҳолда кўрсангизлар, бу умматим ташлаб куйилади”, – деган эканлар (Имом Аҳмад ривояти).  Росулуллох (САВ) адолатни энг қоим қилган зот бўлганлар, У кишидан сўнг саҳобалар (РА), тобеинлар, салафлару-халафлар ҳаммалари зулмга қарши курашда етакчи намуна бўлишган. Имом Аъзам, Имом Аҳмад.., барчалари золим халифаларнинг зулмларига ҳеч качон жим туришмаган, доимо адолат тарафда бўлишган, қанча қийноклар бўлса ҳам.

Золимни ўз ҳолига ташлаб қўйиб жим туришлик, зулмдан фақат қочиб яшашлик бу мусулмон уммати учун бидъатдир. Шу бидъатни орамизга киритиб душманлар бизни хор қилишди.  Зулмга карши туришни тухтатишган кунидан бошлаб мусулмонлар хор бўлишган, золимга қарши курашни бошлаган кунидан бошлаб бу уммат азизликка қайтади. Мусулмонлар ҳатто Умар (РА)дек зотга ҳам, “зулм қилсам нима қиласизлар,” – деганларида, -“биз сизни қилич билан бўлсаям  туғрилаб қўямиз”, – дея олишган. Шунда Умар (РА) Аллоҳга ҳамд айтганлар: адолат йўлида ҳеч нарсадан қўрқмайдиган шундай фуқаролари борлигидан.

“-Аллох сабр берсин, Аллоҳнинг синови……..” , – деган мулоҳазалар билан халқни зулм остига ёрдамсиз  ташлаб қўймайлик. Қўлимиздан келганича  курашайлик, “-нима ҳам  қила оламиз” – деб, Аллоҳнинг ёрдамидан умидсиз бўлмайлик. Балки озгина бўлса ҳам тоқатимизга яраша, имкониятимиздаги бор нарсани  қилайлик, токи Роббимиз биздаги фидоийликни кўрсин, ва  шу иш асносида дуо килиб Роббимиздан ёрдам сурайлик. Шунда Роббимиз албатта ёрдам беради!  Биз қўлимиздан келганини қилиб кўрсатайлик, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир!

Хасан Темиров