O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Қуръони карим маъноларини назмий таржима этиш мумкин эмасми?

Қуръони карим маъноларини назмий таржима этиш мумкин эмасми?
165 views
18 October 2014 - 7:00

Qur`oni KarimЎзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига яқин манбаълардан бири хабар қилади: Ўзбекистон мусулмонлар идораси Қуръони карим маъноларининг назмий таржимасини нашрга тавсия этган эди. Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси бу тавсияни рад этди, нашрга рухсат бермади.

Вилоятлардаги бир неча имом хотиблар ишга солиниб, улар номидан хатлар уюштирилди ва шу асосда Қуръони карим маъноларини назмий таржима этиш мумкин эмас, деган хулоса чиқарилди.

Бундан норози бўлган таржимон Президентга мурожаат қилиб, масалани адолатли ҳал этишни сўраган экан, талаби жуда “чиройли” қилиб қондирилди.

Бир неча садоқатли имом-хатиблар иштирокида “уламолар кенгаши” чақирилиб, мазкур иш таржимон ва унга кўмаклашган мутахассислар иштирокисиз муҳокама этилиб, Диний қўмитанинг хулосаси тасдиқланда, Қуръони карим маъноларини назмий таржима этиш мумкин эмас, деган фатво остига муҳрлар босилди.

Қуръони карим маънолари дунёнинг бир неча тилларига назмий таржима этилгани эътиборга олинмади.

Бу хабарни эшитганлар борки, ҳамма Диний қўмита раиси Ортиқбой Юсуповни айблаб, орқаваротдан койиб юришибти. Бировлар: “Унинг айби йўқ, тепадан топшириқ бўлган, у ижрочи, буйруқни бажарувчи, холос”, – деса, бировлар: “Бу ўшаларнинг иши, таржимоннинг хати Президентга етиб бормаган, йўқса, Имом Бухорий, Ҳаст Имом мажмуаларини бунёд этган, Минор масжидини қурган инсон Қуръони каримнинг янги таржимасига йўл очмасмиди?” – дейди. Лекин яна: “Кўриниб турибти-ку, бу – двойной стандарт”, – дейдиганлар ҳам бор.

Хуллас, ҳукумат расмийлари ва бир неча расмий уламолар ўзаро келишиб, Қуръони карим назмий таржимасига йўл беришмаяпти.

Одамлар гапнинг тегини билолмай ҳайрон.

Тошкендаги мухбиримиздан