O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

14 йил маҳбусликдан кейин…

14 йил маҳбусликдан кейин…
144 views
22 April 2013 - 17:39

Yozuvchi Mamadali Mahmud, shoir Muhammad İsmoil, shoir ShukrullohБугун “Боғдон қашқири”, “Ўлмас қоялар”, “Қора дўлана” сингари роман ва қиссалар муаллифи, машҳур ёзувчи Мамадали Маҳмудов хонадонида бўлдик. Мен, 93 ёшли шоир, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Навоий мукофоти совриндори Шукрулло билан бирга эдим.

M.Mahmud oilasi va dustlari bilan uyidaЁзувчининг хонадони байрам шукухида! Хонадон бекаси Гулсара опа, Мамадали аканинг ўғли Бобур, қизи Ватан, набираси Турон шод ва хурсанд. Илоё бу масканда ҳамиша файз барака аримасин. Ёзувчининг 14 йил маҳбусликда чеккан азоблари ортда қолган бўлсин.

Муҳаммад Исмоил (Эврил Турон)

facebook.com дан олинди.