O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

16чи Январ авлоди

16чи Январ авлоди
290 views
01 February 2012 - 19:43


Яқинда ташкил этилган “Чўлпон” (Йўлчи юлдуз) деб, номланган ЎХҲнинг ёшлар қаноти ўзларини шундай деб аташади. Улар 16 январда ўзларини биринчи манифестини эълон қилишди. Тошкент бўйлаб тарқатилган манифестни сизларни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

Озодлик талаб қиламиз!

16.01.2012
Бугун Ўзбек режими Тошкентда шаҳридаги талабалар намойишини ўққа тутганига 20 йил тўлди.
1992 йилги Талабаларни ўққа тутилиши Ўзбекистон Мустақиллиги эълон қилинганидан кейинги қисқа муддатли эркинлик даврини тугаши бўлди.

Ҳукумат намойишчиларни “талабалар яшаш жойларидаги овқатланиш шароити ёмонлиги учун” намойиш қилганлигини иддао қилганди.

Аслида эса сиёсий сабаблар бор эди. Бу халқаро жамоатчиликдан яширилди.
Бу кун талабалар нон эмас, Озодлик ва демократия талаб қилиб чиққандилар. Асосий норозиликлар эса Президентлик сайловида сохтакорликга йўл қўйилгани учун эди.

Аввало улар сайловга икки ой ҳафта қолганда, ўз номзодлари М. Солиҳга овоз беришдан маҳрум қилиб, мажбуран уйларига жўнатиб юборилганлари учун тартибни сақлаш органларидан ғазабда эдилар.
Иккинчидан, улар Президентлик сайловида сохтакорликга йўл қўйилганини жойларда ўз кўзлари билан кўрган ва пачкалаб сохта бюллетенларни жойлардаги Эрк партиясини бўлимларига олиб келишганди. 16 чи январ ўша кунни эслашлик эди.

Каримов талабаларни ўққа тутишга буюрди. Ва икки талаба ўлдирилди ва ўнларча талаба ярадор бўлди. Кўплаб намойишчилар қамоққа олиндилар.
Талабалар ҳам бўш келмадилар.
17 январ яна намойиш бўлди. Энди уларни қўлларида Каримовни портрети бор ва унда “Ўз фарзандларини ейдиган ҳайвон” деб ёзилган эди.

Бу портрет 90 йиллар ёшларини энди бошланаётган бир кишининг диктатурасига қарши матонатли курашининг тимсоли эди. Талабалар талаби билан қамалган сафдошлари озод қилинди.
Лекин асосий талаблари қондирилмади. Улар бажариш мумкин бўлмаган нарсани ОЗОДЛИК талаб қилишганди.
Бугун ким 1992 йил январида туғилган бўлса 20 ёшга киради. БИЗ – 1990 йиллардаги мард талабаларни издошимиз. Ва биз ҳам ОЗОДЛИК – талаб қиламиз.

БИЗ ОЗОДЛИК ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ!

“Чўлпон” Ташкилоти
ЎХҲни ёшлар қаноти