Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг
МУРОЖАAТИ
Ҳурматли ватандошлар!
“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок қилиб, ўтган ҳафтада эълон қилган варақачамизни мамлакатимизда тарқатган юртдошларимизга миннатдорлигимизни изҳор этамиз. 7 кун мобайнида ЎХҲ логотипи ва “Ўзбекистонда бегуноҳ мусулмонларни қамоқда чиритаётган раҳбар ким? Ўзбек тадбиркорларини талаётган суюқоёқ аёл ким?” деган саволлар акс этган варақаларимиз мамлакатимиз кўчаларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тарқатилгани ҳақида хабар олдик. Тарафдорларимиз ва бошқа юртдошларимиз ушбу варақамизни юртимизнинг бошқа шаҳар ва вилоятларида ҳам фаол тарқатишган, деган умиддамиз.
“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасининг бешинчи ҳафтасида фаолларимиз, тарафдорларимиз, эркинлик ва адолат руҳидаги бошқа юртдошларимизга навбатдаги варақачамизни тақдим этамиз. Бешинчи ҳафта варақасида ЎХҲ логотипи остида “90-ЧИ ЙИЛЛАР БОШИДА ПРЕЗИДЕНТ КАРИМОВ НОННИНГ НАРХИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОШИРМАСЛИККА ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧГАНДИ. ШУНДАН КЕЙИН НОННИНГ НАРХИНИ НЕЧА МАРТА ОШИРДИ? КАРИМОВ ҚАСАМХЎР ЭМАСМИ?!” деган саволни беришни маъқул топдик.
Бу сафарги варақачамизда айнан шу муаммони кўтариб чиқишимиздан мақсад оддий ўзбекистонликларга золим Каримовнинг ваъда ва қасамларини эслатиб, унинг мунофиқ қасамхўрлигини кўрсатишдир. Ушбу савол ватандошларимизга оддий маиший муамоларнинг илдизлари Каримовнинг мустабид сиёсатида эканлигини намойиш этиб, юртдошларимизни тор маиший фикрлашдан озод бўлиб, кенг сиёсий фирклашга ундайди, деган умиддамиз. Агар юртдошларимиз ушбу варақачани фаол тарқатишса, кўплаб ватандошларимизнинг қалбига етиб бориб, улардаги сиёсий фаолликнинг ошишига сабабчи бўладилар.
Келинг, шу вазиятда, биз, оддий ўзбекистонликлар, олдимизга ана шу мақсадларни қўйиб, “90-ЧИ ЙИЛЛАР БОШИДА ПРЕЗИДЕНТ КАРИМОВ НОННИНГ НАРХИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОШИРМАСЛИККА ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧГАНДИ. ШУНДАН КЕЙИН НОННИНГ НАРХИНИ НЕЧА МАРТА ОШИРДИ? КАРИМОВ ҚАСАМХЎР ЭМАСМИ?!” деган саволларни юртдошларимизга етказайлик! Ҳар биримиз шу варақачадан ҳеч бўлмаса 7 тасини одам кўп тўпланадиган жойларга ёпиштириб чиқсак, биз ўз озодлигимиз учун жонбозлик кўрсатган бўламиз.
Бешинчи ҳафта варақасининг электрон шаклини қуйидаги линклардан юклаб олишингиз мумкин:
http://uzerk.org/wp-content/uploads/2013/02/04.02.20131.pdf (PDF форматида)
http://uzerk.org/wp-content/uploads/2013/02/04-02-2013-11.jpg (JPG Форматида)
Азиз юртдошлар!
Қуйида ҳавфсизлигингизга оид бир қатор маслаҳатларимизни яна эслатмоқчимиз. Варақачамизни принтердан чиқараётганда ҳамда бекатлар, деворлар ва симёғочларга ёпиштираётганда ўта хушёр бўлишни, иложи бўлса, атрофда ҳеч ким йўқ пайтларда ёпиштиришни тавсия этамиз.
Бир марта варақа ёпиштирган жойингизга иккинчи марта варақа ёпиштирмаганингиз маъқул. Варақаларни бегона одамларнинг принтерларидан, айниқса, компьютер клублари ва интернет-кафелардаги принтерлардан чиқармасликни тавсия этамиз.
Бундан ташқари, варақачамизнинг электрон версиясини компьютерларингизда узоқ сақламасликни, варақачаларни ёпиштириб бўлгандан кейин компьютерларингиздан иложи борича тез ўчириб ташлашни тавсия қиламиз. Қирқиб олинган варақачаларни ёнингизда узоқ муддат сақлаб юрмасликни, айниқса, Тошкент метрополитенига олиб тушмасликни, уларни иложи борича тезда ёпиштириб чиқишни маслаҳат берамиз.
Зеро, бугунги кунда Ўзбекистон озодлиги учун курашда эҳтиётсизлик туфайли қамалиб, курашдан ташқарида ётгандан кўра, эҳтиёткор бўлиб, озодликда ва аҳоли орасида юриб, кураш майдонида ҳаракат қилиш фойдалидир. Ўзимиз учун ҳам, халқимиз учун ҳам!
Келажак ҳафта мобайнида юртдошларимиз “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати логотипи туширилган ва “90-ЧИ ЙИЛЛАР БОШИДА ПРЕЗИДЕНТ КАРИМОВ НОННИНГ НАРХИНИ ҲЕЧ ҚАЧОН ОШИРМАСЛИККА ҚУРЪОН БИЛАН ҚАСАМ ИЧГАНДИ. ШУНДАН КЕЙИН НОННИНГ НАРХИНИ НЕЧА МАРТА ОШИРДИ? КАРИМОВ ҚАСАМХЎР ЭМАСМИ?!” деган саволлар битилган навбатдаги варақачамизни мамлакат кўчаларида ёпиштириб, ватандошларимизни курашга чорлашда Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига кўмакдош бўладилар, деган умиддамиз.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг ташвиқот бўлими
2013 йил 4 февраль