O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурия мухолифати муваққат ҳукумат тузди

Сурия мухолифати муваққат ҳукумат тузди
159 views
19 March 2013 - 14:33

Сурия мухолифати муваққат ҳукумат тузди

Диктатор Башшар Асадга қарши курашаётган Сурия Мухолиф ва Инқилобий Миллий Кучлар Иттифоқи Гассан Ҳитони муваққат ҳукумат бошлиғи қилиб сайлади. Истанбулда ўтказилган мажлисида   Сурия мухолифатининг 62 аъзоси муваққат ҳукумат бошлиғини сайлаш учун овоз берган. Гассан Ҳито 35 овозни олиб, ҳукумат бошлиғи лавозимига сайланган.

bskn1

Гассан Ҳито 1963 йилда туғилган, АҚШда таълим олган ва хорижий ширкатларда раҳбарлик лавозимларидан ишлаган. 2001 йилда АҚШда “Мусулмон араб озчиликлар ҳақларини ҳимоя қилиш жамиятини” тузган. Ҳито Сурияда Асад диктатурасига қарши халқ намойишлари бошланган вақтдан мухолифлар сафида ўрин олган.

Расмда: Сурия мухолифати вакиллари

ЎХҲ Ахборот Маркази

19 март 2013 йил