O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Исроил Туркиядан узр сўради

Исроил Туркиядан узр сўради
156 views
23 March 2013 - 7:49

Исроил Туркиядан узр сўради

Маълумки бундан икки йил олдин Туркиянинг “Мовий Мармара” кемаси Фаластиннинг Ғаззо шаҳрига инсоний ёрдам сафари билан бораётганда Исроил ҳарбий кучлари бу кемаган ҳужум уюштирган ва кемадаги тўққиз кишини ўлдирганди. Ушбу воқеадан кейин Туркия ва Исроил муносабатлари совуқлашиб кетганди.

images (3)

Туркия Бош Вазири Тоййиб Эрдўғон Исроилга қарши уч талаб билан чиққан ва бу талаблар бажарилмаса икки давлат муносабатларининг нормаллашмаслигини айтганди. Ушбу талаблар Исроилнинг Туркиядан расман узр сўраши, ҳалок бўлганларнинг оилаларга моддий тўлов берилмаси ва Ғаззо минтақасидан қуршовнинг олиб ташланишидан иборат эди. Шу кунларда Исроилга ташриф билан келган АҚШ президенти Барак Обама Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняҳуни Туркиядан расман узр сўрашга кўндирган. Тоййиб Эрдўғонга телефон қилган Исроил Бош Вазири Туркия халқи ва давлатидан узр сўраган. Шунингдек, Ғаззодаги “Хамас” ҳукуматининг раҳбари Исмоил Ҳания тез орада Туркия Бош Вазири Эрдўғоннинг Ғаззога сафар қилишини ҳам айтган.

Расмда: Туркия Жумҳурияти Бош Вазири Т. Эрдўғон

ЎХҲ Ахборот Маркази

23.03.2013