O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

2014 йил орамиздан кетганлар: Ойдин Солиҳ (BBC видео-лавҳаси)

2014 йил орамиздан кетганлар: Ойдин Солиҳ (BBC видео-лавҳаси)
163 views
12 December 2014 - 22:24

22014 йил ноябрида муқобил тиббиёт тарғиботчиси ва амалиётчиси Ойдин Солиҳ ҳаётдан кўз юмди.

Ойдин Солиҳ умрининг катта қисмини инсонлар ва ҳайвонларда юзага келадиган хасталиклар сабабларини ўрганишга бағишлаганди.

Унинг “Ҳақиқий тиббиёт – йўқотилган шифо изидан” деб номланган китоби 2008 йил Туркияда илк бор нашр қилинган. Китоб нафақат Туркия, бошқа кўплаб мамлакатларда машҳур бўлганди.
Ойдин Солиҳ Истанбулдаги Табиий Шифо институти асосчиси ҳам эди.

Олима ўз китобида инсон саломатлигини Қуръон ва Ҳадисларга асосланган ҳолда яхшилаши, турли касалликлар, жумладан, саратондан ҳам табиий воситалар ёрдамида сақланиш йўлларини баён қилади.

Шу билан бирга, у ўз китобида замонавий тиббда сўнгги йилларда пайдо янги тенденциялар ҳақида сўз юритади.

Би-би-си меҳмони сифатида ўқувчиларимиз ва муштарийлар саволларига жавоб қайтарган марҳума Солиҳ хоним, бирор бир шифо йўлини тасдиқлайдиган Қуръон ояти ҳадис топмаса, бу шифо усулини қўлламадим, деб айтганди.

Аммо, Ойдин Солиҳ тилга олган мавзулар кенг доирада ва мутахассислар орасида катта баҳсу мунозараларга сабаб бўлгани аниқ.
Би-би-си 2012 йилнинг октябрида Ойдин Солиҳ билан учрашиб, ана шу баҳсли мавзулар ҳақидаги фикрларини сўраганди.

Манба: Би-би-си