O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

2015 йилда Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари ортади

2015 йилда Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари ортади
150 views
29 December 2014 - 14:32

1Пайшанба куни Strategic Defense Intelligence консалтинг фирмаси эълон қилган маърузада таъкидланишича, 2020 йилга келиб Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 9,5% – 3,4 миллиард долларгача оширилади.

2010-2014 йилларда ҳарбий харажатлар 11,7%га оширилиб 2,2 миллиард долларга етган эди, дейилади маърузада.

Strategic Defense Intelligence экспертларининг тахминларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистоннинг мудофаа учун ажратадиган харажатлари 2,4 миллиард доллар бўлиши кутилмоқда. Маърузада ҳарбий харажатларнинг умумий давлат бюджетидаги улуши кўрсатилмаган. Аввалроқ Ўзбекистон бюджетининг умумий харажатлари 2015 йилда мамлакат ялпи ички махсулотининг 21,2%ни ташкил қилиши ёки 38 триллион сўм (Марказий банк курси бўйича 15,9 миллиард доллар) бўлиши ҳақида хабар берилганди.

“Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари энг сўнги ҳимоя тизими ва террорчиликка қарши курашни кучайтиришга боғлиқ”, – дея қайд қилинади маърузада.

ОАВ хабарларига кўра, 2015 йилда Россияда малака оширадиган ўзбекистонлик офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар сони 6 бараварга, яъни 3 минг кишигача етади. Экспертларнинг фикрича, ушбу динамика Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кадрлар малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликнинг даражасини ифода этади. Хусусан, бу ерда гап Ўзбекистонга Россиядан етказиб бериладиган оғир ҳарбий техника ва авиация тизимига хизмат кўрсатувчи ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ҳақида бормоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими