O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

2015 йил қишида маиший газ сизиб чиқиши натижасида 30 дан ортиқ одам жабр кўрган

2015 йил қишида маиший газ сизиб чиқиши натижасида 30 дан ортиқ одам жабр кўрган
123 views
21 April 2015 - 16:50

gaz-sizishi“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси манбасига кўра, 2015 йилнинг январ ва феврал ойларида Ўзбекистонда маиший газ сизиб чиқиши бўйича 19 та ҳолат қайд қилинган, бу 31 кишининг ўлимига ва 23 кишининг турли даражадаги жароҳатлар олишига сабаб бўлган.

Маълумотларга кўра, 2014-йилда республика бўйича 37 маротаба маиший газ сизиб чиқиш ҳолатлари қайд этилган, натижада 55 киши вафот этган, 83 киши жароҳатланган.

Бу каби статистика маълумотларда, газ сизиб чиқиши ўз вақтида аниқланганлиги натижасида турли даражадаги заҳарланишлар билан қутилиб қолган вазиятлар, албатта ҳисобга олинмайди. Ваҳоланг-ки, бундай ҳолатлар шубҳасиз “Ўзтрансгаз” маълумотларида кўрсатилгандан кўра кўпроқ содир бўлади. Баъзан одамлар газдан нафас олаётганликларини дарров пайқашмайди, қолаверса ҳар доим ҳам у ёки бу дармонсизликнинг газ сизиб чиқиши натижаси эканлигини ишонч билан тасдиқлай олишмайди.

Ўзбекистон мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ, бутун вилоятлардаги аҳоли, охирги пайтларда эса, йилнинг совуқ кунларида пойтахт аҳолиси ҳам газ тақчиллигини бошдан кечирмоқда. Уйларни иситиш мақсадида, одамлар кун давомида газ печкаларини ёқилган ҳолда қолдиришмоқда, бундан ташқари қўлбола газ печларини ишлатиб, занглаган ва аллақачон алмаштирилиши лозим бўлган газ қувурларидан паст босимдаги ёқилғини тортиш учун ҳар хил хавфли ускуналардан фойдаланиб келишмоқда. Буларнинг барчаси ер остидан ўтказилган газ қувурларидан газ сизиб чиқиши натижасида, хонадонларда ҳавонинг газ билан захарланиш ҳолатлари ортишига ёки аҳолига газ етказиб беришда узилишлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими