O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

2021 Глобал коррупция индексида Ўзбекистон 7 поғона пастлади

2021 Глобал коррупция индексида Ўзбекистон 7 поғона пастлади
239 views
24 November 2021 - 12:36

Етакчи Швейцария компанияси томонидан тайёрланган Глобал коррупция индексининг (GCI) 4-нашри 196 мамлакат ва ҳудудни қамраб олган. Нашр 2021 йил ҳолати бўйича 43 та кўрсаткичга асосланган ҳолда бутун дунё бўйлаб коррупция ҳолатининг тўлиқ тавсифини қамраб олган.

Мазкур рўйхатга кўра 2020 йилда 196 давлат ичида 144 ўринда бўлган Ўзбекистон 2021 йилда етти поғона пастлаб 151 ўринда жой олган. Бу эса ўтган бир йил ичида Ўзбекистонда коррупция ҳолатининг жиддий равишда ёмонлашганини кўрсатади.

Собиқ Иттифоқ республикалари Глобал коррупция индексида қуйидаги тартибда жой олишган.
Эстония – 6
Литва – 26
Латвия – 32
Грузия – 41
Арманистон – 52
Қозоғистон – 109
Молдова 114
Россия – 120
Украина -123
Озарбайжон -133
Беларус – 137
Қирғизистон – 148
Тожикистон – 149
Туркманистон – 175
Шимолий Европа давлатлари эса рўйхатда етакчилар қаторидан ўрин олган:
Финляндия – 1
Норвегия – 2
Янги Зеландия – 3
Дания – 4
Швеция – 5
Эрк ДП хабар бўлими