Ўзбекистон МХХ сининг норасмий сайти бўлган Узметроном нашри 26-октябр куни “Бўрон кучли гумбурлайверсин” номли мақоласини эълон қилди. Ёлғон маълумотларга таянган бу мақолада “Ислом Каримовнинг муxожирoтда яшаётган муросасиз рақиби Муҳаммад Солиҳнинг қароргоҳи” тўғридан-тўғри айбланган.
“ГоскомСИТТ” идорасининг 25-октябр куни тарқатган “ дезинформация” хақдаги баёноти ва “Узметроном” сайти томонидан унинг талқин қилиниши айнан ёлғон тарқатишнинг ўзидир.
http://www.uzmetronom.com/2013/10/26/pust_silnee_grjanet_burja.html)/
Ўзбекистон президентининг оиласини остин-устун қилиб юборган сўнгги воқеалар (Гулнора Каримовнинг жияни Акбар Абдуллаевнинг қамалиши ва хакозо) нафақат Гулнора Каримованинг ҳаёти, балки мамлакат кадрлар сиёсатига ҳам таъсир кўрсатди.
Фикримча, юқорида қайд этилган дезинформация жанглари Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори бошқаруви ичида бошланган аланганинг учқунидир.
Гулнора Каримовга тегишли телерадио каналларнинг ёпилиши ортидан МХХнинг юқори мулозимлари давлатнинг Биринчи Одамини объектив маълумотлар билан таъминлашдаги бепарволиги учун ишдан бўшатилгани ва хавфсизлик хизмати бошлиғи Рустам Иноятов сўнгги давр ичида илк бор Каримовдан яхшигина “калтак” еганини биламиз.
У ерда Каримовдан кейин қоладиган мерос учун парда ортида махфий, шафқатсиз кураш бормоқда.
Бундай вазъиятда барча гумон ва айбловлар Ўзбек мухолифатига юкланмаса, яна кимга юкланиши мумкин?.
Муҳаммад Солиҳ
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери.