Назаримда Каримов 100 долларни жуда катта пул деб ўйларди.
Буни унинг набираси Ислом ҳам тасдиқлаган.
Айтишича, бобоси Америкага кетаётган набирасига сейфдан 100 доллар олиб бера туриб, “ҳаммасини ишлатиб қўйма, ярмини бу ой, қолганини келаси ой ишлатгин” деб тайинлаган. (Мустақил давлатнинг раҳбари сейфида доллар ушлаши алоҳида масала)
Бу пайтда қизларининг хориждаги ҳисобларида 100 миллионлаб доллар маблағлари бор эди.
Бир мартасида юртбоши Олий Мажлис сессияси танаффусида савол ёқмагани учун “сенлар долларда ойлик оласан” деб хорижий ОАВда ишлайдиган журналистларга жазава қилгани ҳам эсимда.
Энг уятлиси – уруш фахрийларига 40 минг сўм (ўша пайтдаги курс бўйича $20-30) ёрдам бериб, 40 кун ТВда айлантирарди.
Халқ нима билан яшаётгани, қандай кун кўраётганидан бехабар эди. Айниқса, бошқарувининг охирги даврларида.
Ўзи судраб кетаётган араванинг ичида нима борлигини билмайдиган отга ўхшарди…
Каримовнинг 100 долларига истеъмол саватчаси яратиб бўлмасди.
Шунинг учун Ўзбекистонда расмий истеъмол саватчаси ҳеч қачон бўлмади.
Истеъмол саватчасини 2,5 миллион сўмга ҳам яратиб бўлмайди.
Аммо саватнинг ўзини сотиб олса бўлади.
Сотиб олиб, калланинг ўрнида кўтариб юриш ҳам мумкин.
Ҳатто шу сават-калла билан партияга раислик қилса бўлади.
Фақат бу партия Каримовдан қолган партия бўлиши шарт.