O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“3-ренесанс авторитаризмини узоққа бормаслигига ишонаман”

“3-ренесанс авторитаризмини узоққа бормаслигига ишонаман”
1,936 views
13 August 2022 - 20:46
Ўзбек ёшларининг 3 тадан 1 таси келажак даромад манбаларини четдан топиш имкониятларига тобора тушуниб, ишоняпти, ҳаракат қиляпти. Лекин бу гастербайтерлар авлоди эмас. Булар 21-аср технология асри ёшларидир. Уларнинг режалари ва харакатларидаги иш йўналишлари интернет билан боғлиқ. Бу фақат ITчилар эмас, ҳатто психологи ҳам чет тилни яхши ўрганиб, уйида ўтириб интернет ёрдамида дунёни бошқа томонидагиларга хизмат кўрсатмоқчи ва эплашяпти ҳам.
Ишонаверинг, камбағалликдан қийналган, қишда совқотиб таппи ёққан ўзбек бундай имкониятлардан тишини тишига қўйиб, сабр билан фойдаланади, шахматда бўлгани каби ўзбек ушлаган соҳасини охиригача боради, унга эркинлик керак холос ва бу эркинликни у интернетда топгандай.
Бундай келажак 8 -10 йил ичида Ўзбекистонда катта ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга олиб келишини кутишимиз мумкин.
Гап ҳокимиятга чексиз эгалик қилиш қонуниятига қурилган авторитар режимдан тўлиқ мустақил ҳолда ишга яроқли 3/1 ёш аҳолининг ойига камида 1000–2000 АҚШ доллари ишлаб топиши ҳақида кетяпти.
Сиёсатшунос, жамиятшунослар ўрганишлари, тахлилларига кўра, ривожланаётган давлатларда ўрта синф ахоли 60%га етса ёки ахолининг ўртача ойлик даромади 1000 АҚШ долларидан ошса ундай жамият тирикчилик ташвишларини унутиб сиёсий муаммоларни ечимига фаол эътибор қарата бошлайди. Бошқача айтганда ҳалол, илм билан бойиган ахолининг кўпайиши, харом йўл билан бойидиганларнинг камайишига, катта ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга олиб келиши қочиб бўлмас ҳақиқат деса бўлади. Ана ўша кунлардан тарихда хуқуқсизлик, адолатсизлик, конституциябозлик, муддатбозлик қилганларни жавоб бериши жуда қийинлашади.
Muhammad Matjon
Манба: facebook.com