O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

4 октябрь – зиёлилар Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийлар қатл этилган кун

4 октябрь – зиёлилар Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийлар қатл этилган кун
188 views
05 October 2013 - 9:05
249

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон

1938 йил. 4 октябрь… Миллатимизнинг асл зиёлилари Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирийлар қатлиом этилган – отилган кун… Қора кун…

Аждодларимизнинг охирати обод бўлсин. Руҳи поклари олдида Уларга муносиб ворис, асл ватанпарвар бўлайлик… Улар  Озодлик учун, Эрк учун курашдилар!
Куз чоғи… тупроқлар гезариб қолдилар,

Гезариб қолдилар куз чоғи тупроқлар.

Сўнг дамда япроқлар қизариб қолдилар,

Қизариб ёндилар сўнг дамда япроқлар.
Қарғалар боғларда қағлашиб қолдилар,

Билмадим, кимларнинг қисмати узулур?

Ёнғоққа ёпишиб, бир чангал солдилар,

Билмадим кимларнинг умиди йўқ бўлур?
Эй, совуқ эллардан муз кийиб келганлар,

У қўпол тушингиз қорларда йўқ бўлсин!

Эй, маним боғимдан мевамни терғонлар,

У қора бошингиз ерларга кўмилсин!
Билмадим, кимларнинг умиди йўқ бўлур,

Сўнг дамда япроқлар қизариб ёндилар.

Билмадим, кимларнинг қисмати узулур,

Куз чоғи… тупроқлар гезариб қолдилар?

***

…Йўқ, ўлим йўқдир!

Ёлғиз бир ўчиб, бир сўниш бордир.

Бир ўчиб бир сўниш бордир.

Бир ўчиб, сўниб… яна ёниш бор,

Яна баҳорлар, Яна лолалар,

Яна сиз… эркин тилаклар!

 

Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон