O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

484-Боғчадаги ваҳшийлик!!!

484-Боғчадаги ваҳшийлик!!!
169 views
10 March 2016 - 13:30

484-11 Март куни Тошкент шаҳри, Шайҳонтоҳур туманидаги 484- боғчада 4 яшар қизим тарбиячиси туфайли куйиб қолди. Тарбиячи қайноқ овқатни сузаётганда қизчамнинг бўйни ва даҳанига тўкиб юборган. Энг ачинарли томони қизимга биринчи ёрдам ҳам кўрсатилмаган ва ҳаттоки менга, онасига хабар беришмаган. Куйган жойидаги пуфакчаларни ўзбошимчалик билан ёриб кўчириб ташлаб қизимни ухлашга мажбур қилган. Билмайман қизим бу оғриқ билан қай аҳволда ётган экан . . .

Соат 13.45 да боғча опаси менга қўнғироқ қилиб, бу ҳақда бир оғиз гапирмай, қизимни бугун сал вақтлироқ олиб кетишимни сўради. Сабабини бир оғиз ҳам айтмади.

Оналик ҳиссиётим сезиб боғчага етиб бордим. Лекин не кўз билан кўрайки, болам аянчли аҳволда. Боламни кўриб тилим ожиз бўлиб қолди. Нима воқеа содир бўлди деб сўрасам, қўрқмасдан боғча опаси менга ёлғон гапирди. Қизингиз ўзи устига овқатни тўкди деди. Қизим эса уйда менга боғча опам столимизни устида овқат сузётганда менга тўкиб юборди деб айтиб берди. Ҳаттоки боғча мудираси ҳамда ҳамширага ҳам айтмаган. Мен ўзим мурожаат қилганимдан сўнг улар хабар топди.

484-3484-МТМ боғча мудираси ўз вазифасини бажармаган, тарбиячиларини бошқара олмаган. Муассасада юз берган тан жароҳатдан хабар топмаган, чора кўрмаган. Бу раҳбарни масъулиятсиз, ваҳший ва бу лавозимга лойиқ эмас деб ҳисоблайман! ! !

Мен ўзим қизимни Республика Шошилинч Тиббий Ёрдам Илмий Марказига комбустиология бўлимига олиб бордим ва шифокор унга биринчи ёрдам кўрсатди. Қизим 1-2 даражали куйиб жароҳатланганлиги ҳақида маълумотнома берди.

Мен бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурорига, Бош Вазирга, Халқ Таълими Вазирлиги ишонч телефонига, Туман Халқ Таълими Бошқармасига шикоят аризаси билан мурожаат қилдим.484-2

Ахир Президент томонидан бу йилни Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши бежиз эмас. Давлатимиз юртимиз келажаги бўлган болаларга катта эътибор қаратаётган бир пайтда, боғчада фарзандимга шундай лоқайдлик билан тан жароҳати етказиб ўтиришсая. . .

Мендан ҳозирда шикоят аризамни қайтиб олишимни сўрашяпти. Мени мақсадим эса бизнинг оиламиз бошига тушган бундай аянчли ташвиш бошқа оила фарзандлари бошига тушиш хавфини олдини олиш ҳамда уларга бераладиган жазо ва чоралар бошқа боғчадаги тарбиячи ва боғча мудираларига сабоқ бўлишини истардим.

Ҳурматли гуруҳдошлар, сизлар ҳам боғча тарбиячиларига талабчанроқ бўлишингизни маслаҳат бераман.

Ирода Шукурова

Манба: Facebook.com ижтимоий тармоғидаги “Маслаҳатим.уз” гуруҳи