O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Стерилизация давоми: 8 мингта ўзбек ўсмир қиз бачадон саратонига қарши “эмланди”.

Стерилизация давоми: 8 мингта ўзбек ўсмир қиз бачадон саратонига қарши “эмланди”.
307 views
13 June 2012 - 9:08

Ўзбекистонда 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган 8 минг нафар ўсмир қиз бачадон бўйинчаси саратонига қарши эмланди. Бу ҳақда 11 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган аёллар онкологиясининг олдини олиш бўйича долзарб масалаларга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман давомида маълум қилинди.

Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтида аёлларда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди, деб ёзади CA-NEWS.

Халқаро форум қатнашчилари фертил ёшдаги аёлларни соғломлаштиришга қаратилган фундаментал тадқиқотлар ва замонавий диагностика имкониятларини муҳокама қилишди. Шунингдек, бачадон бўйинчаси саратонини даволашнинг энг янги услубларини қўллаш натижаларига, репродуктив саломатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган патронаж хизматнинг тиббий-ижтимоий лойиҳаларига ҳамда цитологик скрининг-хизматларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузалар ҳам тингланди.

Анжуманда таъкидланишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқаро врачлар лигаси ўртасидаги ҳамкорлик асосида Ўзбекистонда скрининг марказлар ташкил этилди. Бундай марказлар Тошкент, Нукус, Андижон ва Навоийда фаолият кўрсатмоқда.

Марказларда Республика илмий-амалий онкология маркази билан биргаликда бачадон бўйинчаси саратонининг олдини олиш бўйича ҳамкорликдаги ишлар олиб борилмоқда. 13 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмир қизларни скрининг ва вакцинация қилиш ишлари ҳам шулар жумласига киради.

Айни пайтда марказлар жойлашган ҳудудларда истиқомат қилувчи шу ёшдаги 8 минг нафар қиз бачадон бўйинчаси саратонига қарши эмланди.

 

ca-news.