O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

8 майгача Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида божхона постлари олиб ташланади

8 майгача Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида божхона постлари олиб ташланади
132 views
10 April 2015 - 10:45

kazak-tamojniЕвроосиё иқстисодий иттифоқи амалга татбиқ этилиши муносабати билан Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида божхона постлари 8 майгача олиб ташланади.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазири Темир Сариев маълум қилган, деб ёзади “Sharh” нашри. Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон апрель ойининг сўнггига қадар иқтисодий иттифоққа қўшилиши билан боғлиқ қатор ҳуқуқий ҳужжатларни имзолайди.

“Келишув 2015 йилнинг 1 майидан кечикмаган ҳолда кучга кириши ва 8 майидан кечикмаган ҳолда қирғиз-қозоқ божхона постларига жорий этилиши лозим”, – дейди Сариев.

Бунга қадар Қирғизистон иттифоққа аъзо давлатлар ўртасидаги божхона пунктларини модернизация қилиши ва санитар, ветеринар ва фитосанитар назорати соҳасидаги интеграцион бирлашув талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириши лозим.

Мамлакат иқтисодий иттифоққа кириш бўйича ҳужжатларни 2014 йилнинг декабрида топширган бўлиб, 9 майга қадар республика ташкилотнинг тўла ҳуқуқли аъзосига айланади.

Манба: ca-news