Бу фактни нафақат англаш балки эшитиш ҳам ажабланарли туюлиши мумкин.
Ҳа, бу ҳақиқат. Бу ҳодиса Ўзбекистондан бошқа мамлакатда содир бўлиши
мумкинми? Билмайман. Бу оддий қилиб айтганда, биз ўзбекистонликларга
ҳукумат ва МТС компаниясининг сизлар ҳеч кимсиз дегани эмасми? МТС
компанияси бу ўчириш ҳақида Тошкентда 1,5-2 соат аввал смс орқали ўз
мижозларини “хабардор” қилди, вилоятларда эса умуман хабар беришни эп
билмади. Хўш, бу ҳолатга фуқаро ва истеъмолчи назаридан қарасак бу
нимани англатиши мумкин?
1.Ўзбекистонда деярли ҳеч қандай хуқуқ ҳимоя қилинмайди ва бизнес
ҳурмат деган тушунча ҳам мавжуд эмас.
2.Инсонлар ўз хуқуқларини билишни ва ҳимоя қилишни истамайдилар ва
ҳокимият томонидан барча камситишни мардонавор қабул қиладилар.
3.Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар қаерда фаолият
юритмоқдалар ва бу борада ҳисобот берадиларми?
4.Бу иши учун МТС компаниясини судга 9,5 миллион абонентдан нечта (
минг, миллион ҳақида гап кетмаяпти) фуқаро судга топширади?
5.Нега бунчалик қўрқоқмиз ва бундан уялмаймиз? Ахир бизлар ҳам бу
дунёда тирик инсонлармизку.
Биз ўзимизни ўзгартирмасак шу аҳвол давом этаверади ва келажакни биз
учун бошқалар белгилаб бериш хавфи ортиб бораверади. Аммо ноумид
шайтон. ЎХҲнинг тузилиши ва фаолияти бу умидни жонлантиради ва ишонч
яратади.
Nodirabegim
20/07/2012