O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

9 ёшли Каримнинг миллий мадҳияга бўлган ҳурмати

9 ёшли Каримнинг миллий мадҳияга бўлган ҳурмати
140 views
14 May 2016 - 14:04

5735c9a867b0a94ec8a3d92aТуркиянинг Нигде шаҳридаги бошланғич мактабнинг 3-синф ўқувчиси, 9 ёшли Карим Эртош миллий мадҳия янграган вақтда ёғмир ёғаётганига қарамасдан бир ўзи қад ростлаб кутиб турди.

Нигдеда ёмғир туфайли мактаб биносининг ичида миллий мадҳия айтилган вақтда ҳовлида бўлган 9 ёшдаги бошланғич мактабнинг 3-синф ўқувчиси Карим Эртошнинг, миллий мадҳия айтила бошлаганда кучли ёғингарчилик остида бир ўзи қад ростлаб кутиб турган ҳолати кузатув камераларида қайд этилган.

Карим Эртош жума кунги охирги дарсдан сўнг миллий мадҳия айтиш маросимига қўшилиш учун мактаб ҳовлисига чиққан. Мактаб бошқарувчилари эса ёғингарчилик сабабли мадҳия айтиш маросимини бино ичида ўтказишга қарор қилишган. Бу қарордан бехабар бўлган Карим, маросим ҳар доим амалга ошириладиган ҳовлига чиққан вақтда, бошқа ўқувчилар бино ичида мадҳияни айта бошлашган.

Карим эса ичкарига кириш ўрнига қаддини ростлаб, ёғмир остида бир ўзи миллий мадҳия тугашини кутди.

Намунали хулқ

Бу туйғуси мактаб кузатув камераларида қайд этилган Карим, ёш бўлишига қарамасдан миллий ва маънавий қадрятларга кўрсатган ҳурмати билан тенгдошлари, ўқитувчилари ва оиласини таъсирлантириб, уларнинг мамнуниятига сазовор бўлган.

Мактаб мудири, Нозми Шонқул жума куни мактаб ҳовлисида миллий мадҳия маросимини ўтказиш учун ҳозирлик кўрганликларини, аммо ёмғир ёға бошлаганини айтди.

Шу сабабдан маросимни мактаб биноси ичида ўтказишга қарор қилганликларини сўзлаган Шонқул, шундай деди:

“Лекин Карим Эртош исмли ўқувчимиз вақтли чиққан, ҳар доимгидек маросим вақтидаги каби у ерда ҳурмат билан қад ростлаб турган. Буни кўрган бир киши бу ҳолатни суратга ҳам олган. Миллий мадҳия янграган вақтда қимир этмай ёғмир остида турганини кузатув камералари ҳам қайд қилганини аниқладик. Намунали хулқи учун уни табриклайман. Бундан кейин ҳам ҳаётида ватанига, миллатига хизмат қилувчи яхши бир фуқаро бўлиб етишишига умид қиламан.”

5735c9ac67b0a94ec8a3d958Ватанимни, байроғимни жуда ҳам севаман

3-синф ўқувчиси Карим Эртош ёғингарчилик сабабли маросимнинг бино ичкарисида ўтказилганлигини айтиб, “Мен маросим ўтказиладиган ерга бордим, шу вақтда миллий мадҳия янграй бошлаганини эшитгунимча турган жойимда қолдим. Ёмғир мени безовта қилмади, мен Турк фарзандиман, миллий мадҳияни ҳурмат қиламан. Ватанимни, байроғимни жуда ҳам севаман. Катта бўлганимда полициячи бўлишни истайман”, деди.

Отаси Гўкхон Эртош эса ўғлининг бу хулқи мактаб билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб, “Дарслар эрталаб соат 8 да бошлайди, у бир соат аввалдан мактабга кетади. Унда ўқитувчиларининг ҳиссаси кўпроқ. Ғурурландим, ушбу хулқидан таъсирландим”, деди.

Онаси Ҳуля Эртош ҳам ўғлининг жудаям ҳаяжонли бир бола эканлигини айтиб, “Шаҳид бўлган оналарга жуда ачинади. –Нега улар шаҳид бўлмоқда, деб сўрайди. Ўша куни Карим уйга уст-боши ҳўл бўлиб келди. –Ўғлим сен нега ташқарида қолдинг?, деб сўрадим. –Онажон у ерда миллий мадҳиямиз янгради, мен ҳам байроғим олдида ҳурмат билан қаддимни ростлаб турдим, деди. Каримдан бундай хулқни кутар эдим,ўғлим ўқисин, ўзини асрасин”, деган.

Каримнинг 74 ёшдаги бобоси Камол Эртош ҳам набирасининг мактабдан уст-боши ҳўл ҳолда келганини айти.

Набирасининг ёғмир остида миллий мадҳия айтганини тушунтирганини тилга олган Эртош бобо, “Бобо, мен Турк фарзандиман, Турк байроғи ва мадҳиясига ҳурматим чексиз. Унинг учун уст-бошимнинг ҳўл бўлиши муҳим эмас, деди. Бундай туйғули фарзандлар ватан келажагининг таъминотидир”, деган.

Каримнинг синфдоши Юнус Темиртош эса дўсти билан ғурурланишини айтган.

ЎХҲ хабарлар бўлими