АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) Конгресс томонидан ажратилган маблағларнинг бир қисмини Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) га тўлаб беришга рози бўлди.
Бу қарор АҚШ федерал судьяси агентликнинг ушбу радиостанция билан грант шартномасини бекор қилишининг асосли ёки асоссизлигини кўриб чиқаётган паллада эълон қилинди.
USAGM қарори 24 март куни Вашингтондаги АҚШ федерал судида ушбу келишув тақдири бўйича эшитувдан бир неча соат олдин қабул қилинди.
Агентликнинг маблағларни ушлаб туриши 1950 йилдан бери озод ва мустақил матбуот чекланган мамлакатларда холис ва беғараз янгиликлар тақдим этиб келаётган медиа ташкилот фаолиятини хавф остида қолдирган.
“Биз қонун биз томонда эканига ишонамиз, чунки АҚШ Конституцияси Конгрессга маблағларни тақсимлаш бўйича эксклюзив ваколатни беради.
Конгресс томонидан 2025 молиявий йилининг қолган қисми учун ажратилган маблағларни бизга рад этиш ноқонунийдир”, деди Озод Европа/Озодлик радиоси президенти ва бош ижрочи директори Стивен Капус ўз баёнотида.



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?