O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Болгариялик ёзувчи Ўзбекистонга бағишлаб китоб ёзди

Болгариялик ёзувчи Ўзбекистонга бағишлаб китоб ёзди
56,697 views
18 July 2023 - 1:53
Бугун болгариялик таниқли ёзувчи Maria Filipova-Хаджининг Ўзбекистонга бағишланган “Тўртинчи устун” номли китоби нашрдан чиқди. Китоб болгар тилида Пловдив шаҳридаги “ИМЕОН” нашриётида чоп этилди.
Мария Филипова ушбу асарини 2018 йили Ўзбекистонга сафаридан кейин ёза бошлаганди. Ўша йили у “Ўзбекистонда чет эллик ёзувчи ва рассом резиденцияда” мустақил дастурининг илк иштирокчиси бўлган. Айни пайтда у ўзбекистонлик дўстлари билан шу асарини рус тилига таржима қилмоқда. У китоби ўзбек ва инглиз тиллларига ҳам таржима қилинишини жуда истайди.
“Асар бош қаҳрамони бутун ҳаёти давомида ота-боболари юрти бўлмиш Ўзбекистонга талпиниб яшайди, турмушидаги ҳар бир ишора уни Марказий Осиёга йўналтираверади. Асардаги кўп воқеа-ҳодисалар уйдирма эмас, айни ҳақиқатдир”,- дейди адиба.
Мария Филипова 10 дан ортиқ китоб ёзган, асарлари чет тилларига, жумаладан, ўзбек тилига ҳам ўгирилган. 1991 йили у Тошкент педагогика институтида ўқиган, Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллигига бағишланган адабий кечаларда фаол иштирок этган. У бир қатор ўзбек шоир ва ёзувчиларининг асарларини болгар тилига таржима қилиб, нашр эттирган.

A’zam Obidov