Шу йилнинг 10 ноябрь куни Россия Федерациясининг “Москва” шаҳридан Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Пойгабоши” маҳалласида яшовчи фуқаро, Найимжон Ориповнинг жасадини келтиришди. Унинг яқин қариндошларининг сўзларига кўра Найимжон 2016 йил Россияга ёлланма ишчи бўлиб оиласи билан бирга ишга кетган эди.
Унинг ойиласи бир ой олдин Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келганди.
Марҳум Найимжон Орипов қўшимча иш қидириб, Москва кўчаларида тентираб юрган ва ичкиликка берилгани оқибатида ҳаёти ўлим билан якун топганлиги маълум бўлди….
Марҳум, Найимжон Орипов Россияга ишга кетмасидан олдин, Бойсун тумани “Шалола” ансамбилида хонанда бўлиб қўшиқ айтар эди. Тўйларда “отарчи”лик қилар эди. Унинг асосий тиричилик манбаи шу отачирилик эди. У ҳатто-ки, шу ансамблда юрган кезлари Англия ва Европа давлатларида ҳам бўлган эди.
1991 йил Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилган вақтда, Бойсун тумани “Шалола” фольклор этнографик ансамблининг хонандаси, Найимжон Орипов Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовни “Отам” деб қучоқлаб кўришган эди. Нима бўлди-ю, ўзбек ҳофизи ва хонандаси, “отарчи” Россияга ишга кетди. “Ота” ўз “болалари”ни Россияда ишга кетганини кўриб, “Дангасалар!” деб ҳатто-ки, уларнинг устидан кулган ҳам эди. Мана оқибати нима билан якун топди!…” дейди ўз исми ва шарифини ошкор қилишни истамаган шаҳс.
Фахриддин Тиллаев