Хитой экспанциясига ва хитойнинг уйғурларга нисбатан олиб бораётган ғайриинсоний сиёсатига қарши кескин чиқишлари билан танилган ҳануз руҳий касалликлар шифохонасида мажбуран ушлаб турилибди.
Жорйи йилнинг 3 феврал куни тошкентлик фаол Алексей Гаршин Самарқанд шаҳри яқинидаги руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ бўлимида мажбурий даволанаётган жиззахлик фаол Валижон Калонов билан учрашишга ҳаракат қилганди.
Бироқ Гаршинга Калонов билан учрашув шифохона раҳбарияти рухсат берган тақдирдагина амалга ошиши мумкинлиги билдирилди.
Бош шифокор ўринбосари бемор Калонов қатъий режимли бўлимда сақланаётгани учун, у билан кўришиш фақат унинг яқин қариндошларигагина рухсат этилишини билдириб, Гаршиннинг саволларига жавобан “Иди к чёрту! Сиз бизга ҳалақит бераяпсиз” дея кабинетидан ҳайдаб чиқарган.
Ҳовлига чиққан Гаршин темир панжарали очиқ дераза ортидан Калонов билан қисқа суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
Валижон уни ноқонуний ушлаб туришгани, президентга туҳмат қилмагани, Хитойдаги уйғурларнинг аянчли аҳволи ҳақида айтганларининг ҳаммаси ҳақиқат экани, чунки Валижоннинг Гулжа шаҳридаги амакиси ҳозир Хитой қамоқхонасида сақланаётганини билдирган.
“БМТга арз қилинглар, мен ёлғон маълумот тарқатганим йўқ. Хитойда ҳамма туркийларни қамашмоқда, ўлдиришмоқда, менинг амаким ҳам Хитойда қамоқда, Хитой ҳақида айтганларимнинг ҳаммаси рост, уйғурлар озод бўлишини истайман, президентни ҳақорат қилганим йўқ. Президент Мирзиёев кетгунча шу ерда 10 йил қолсам керак. Мени бу ерда ўлдиришлари мумкин”, — деган панжара оркасида турган Калонов.
Шунингдек Калонов ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 (1)-моддаси асосида жиноят иши очилганини билдирган.
Гаршин ўзининг ютуб каналида Валижон Калоновнинг БМТ га ёзган мурожаатини эълон қилди.
Эрк ДП хабар бўлими