O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Бу сурат ва ҳайкалдан ҳозир ҳам чўчийдиганлар бордек”

“Бу сурат ва ҳайкалдан ҳозир ҳам чўчийдиганлар бордек”
15,591 views
28 March 2023 - 12:52
Бугун Санъат музейида Ҳақ сўз айтиш учун исён қила олган шоир Рауф Парфининг ҳайкалини очилиши ва В. Охуновнинг “Абдулҳамид Чўлпон” асарини қайтиши маросими бўлди. Озодликка интилган шоирлар — Рауф Парфи ва Чўлпон ёд этилган даврага ҳақиқатан озодликка интилган қалблар йиғилгандек. Унда музей маъмурияти ва Ёзувчилар уюшмаси катталариям иштирок этмади. Охуновнинг “Абдулҳамид Чўлпон” суратини Муҳаммад Солиҳ совет давридаёқ Ёзувчилар уюшмасидаги Ленин сурати ўрнига осиб қўйган экан. Кейинчалик асар йўқотилган, маълум бўлишича кейин у ҳаммомдан топилган эмиш. Бу сурат ва ҳайкалдан ҳозир ҳам чўчийдиганлар бордек.
Тадбир ўтказиш жойлари баҳоналар билан ўзгартирилди, қолдирилди. Айрим жойлар ҳайкални ўрнатишдан бош тортди. Ўлик уюшмаларга уйғоқларнинг сурати ва ҳайкали ярашмасдиям менимча.
“Юзук” ташкилоти директори Дилбар Гаффоровага ташаккур.
Мени суяб қўйди қисмат
ва улуғ халқим
Керак бўлса вулқон каби
отилар
жасорат… Рауф Парфи

Анора Содикова