O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Cурхондарёда “ЭРК” аъзолари 72 соат давомида ҳибсда сақланмоқда

Cурхондарёда “ЭРК” аъзолари 72 соат давомида ҳибсда сақланмоқда
178 views
07 April 2013 - 11:45

logoerk2013 йил 4 апрель куни маҳаллий вақт билан соати 9-00 да Сурхондарё вилояти “ЭРК” демократик партиясининг бир гуруҳ аъзолари туман ИИБ тарафидан ҳибсга олинганлар. Уларнинг қўлларида мавжуд бўлган “ЭРК” партиясининг хужжатлари, ноутбук ва мобил телефонлари тортиб олинган. Уларга қўйилган айблар “сир” сақланмоқда.

Биз Қумқўрғон тумани ИИБининг ходимларига мурожаат қилганимизда, “суд хукми чиқмарилмагунча, биз ҳеч қандай маълумотлар беролмаймиз.” деган ўзини таништиришни ҳоҳламаган ИИБининг мулозими.

“ЭРК” партиясининг аъзолари 72 соат давомида туман ИИБнинг “КПЗ”сида оч ҳолда сақланаётгани маълум бўлди. ИИБ ходимлари уларга нисбатан куч ишлатганлиги, инсон ҳуқуқларини поймол этаётгани тўғрисида хабарлар ҳам мавжуд…
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”нинг судьяси йўқлиги туфайли, ушбу “жиноий иш”ни Термиз шаҳар “жиноий ишлар бўйича суди” томонидан кўриш тавсия этилган. Суд иши 2013 йилнинг 6 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соати 19-00 да бўлади.

Бундан ташқари, маҳаллий фуқароларнинг бизга берган маълумотларига кўра, “Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида қотиллик юз берган. Шу қотиллик изидан тушган ИИБ ходимлари Шўрчи туманига қўшни Қумқўрғон туманидан изламоқдалар. Жиноятни содир этган қотил Сурхондарё вилояти бўйича қидирилмоқда… ”

Фахриддин Тиллаев

uzbekistanerk.com